07:02 / 06.11.2018
3 493

Инсонларни Ойга ва Марсга олиб чиқувчи "Orion" капсуласи қурилди

Инсонларни Ойга ва Марсга олиб чиқувчи "Orion" капсуласи қурилди
"Orion" капсуласи – астронавтларни Ойга ва Марсга олиб чиқувчи АҚШнинг ривожланган кейинги авлод воситаси – қурилиши якунланди.

Европа саноати охир-оқибат одамлар Қуёш системасига янада кенгроқ чиқиши мумкин бўлган космик кема инфратузилмасининг асосий қисмини топширди. Германиянинг Бремен аэропортида бўлиб ўтган маросимда америкалик амалдорлар "Orion" капсуласини қувватлайдиган биринчи хизмат модулини қабул қилишди.

Трансатлантик космик кеманинг биринчи парвози 2020 йилга режалаштирилган. Унда "Exploration Mission-1" (EM-1) деб номланган космик кеманинг намойиши бўлиб ўтади. Астронавтлар бир неча йиллардан сўнг иккинчи марта парвоз қилиши кутилмоқда. Маросим АҚШ-Европа ҳамкорлигидаги муҳим босқич бўлди. Биринчи марта Америка инсоният космик парвози қурилмасининг муҳим қисми учун Ердан ташқаридаги қуруқликка чиқди.

Европа хизмат кўрсатиш модули (ЕХКМ) ("Europe Service Module", ESM) аслида "Orion"нинг орқа қисми ҳисобланади. У кучланишни, электр таъминотини, иссиқлик назоратини, барча газларни ва капсула ичидаги одамларни сақлаб қолиш учун сувга бўлган эҳтиёжни таъминлайди. Тўлиқ ўрнатилган ЕХКМ 13 тоннани ташкил этади. Унинг кўп қисмини модулнинг асосий механизми ва 32 та кичик ўлчагичларини бошқарувчи ёнилғи ташкил этади.

Бремен Европа авиакосмик компанияси учун катта ишлаб чиқариш муҳитини яратувчи макон ҳисобланади.

Компания охирги тўрт йил давомида Европа космик агентлиги билан шартнома асосида ЕХКМ қурилишини бошлади. Германия аэропортида америкалик ҳамкорларга қурилмани расмий равишда топширди. Душанба куни у "NASA"нинг Флоридадаги Кеннеди космик марказига юк ташувчи самолётда жўнатилади. У ерда хизмат модули ва "Orion" адаптер тизими орқали боғланади.

Кейинчалик кенг кўламли тестлар ҳам режалаштирилган. Жумладан, космик муҳит симуляторида 2020 йилги вазифа бир неча ойни ўз ичига олади. 2022 йилга мўлжалланган ушбу парвоз Ой сиртидан 64000 км масофада туриб, уларнинг EM-2 бўйича астронавтларга ёрдам беришга тайёрлигини намойиш қилади.

“Биз йирик, янги тадқиқот тизимини қурмоқдамиз, – дейди "NASA"даги "Orion" дастури бошқарувчиси Марк Кирсасич. – Бизнинг янги ракета "Space Launch System" деб номланади. Бу одамлар ҳали ҳеч қачон қурмаган энг катта ракета бўлади. "Orion"дан ҳам. Ушбу элементлар аввалгиларига нисбатан одамларни космосга кўпроқ жалб қилиш учун мўлжалланган ва ESM хизмат кўрсатиш модули унинг қувват манбаи ҳисобланади. "Orion" усиз ҳеч қаерга жилолмайди”.

“Airbus" гуруҳи ушбу космик кемани биргаликда жойлаштиришда ва бу катта муваффақиятга эришишда қаттиқ меҳнат қилди”, – кўшимча қилди у.

Келажакда келишув "Lunar Gateway" деб номланган лойиҳа билан яна давом эттирилиши мумкин. Бу Ойнинг атрофида ишлайдиган космик станциянинг бир тури сифатида назарда тутилган.

“Биз чиндан ҳам янада кўпроқ хизмат кўрсатиш моделларини қуриш умидидамиз, – дейди ESA("European Space Agency")нинг роботлар ва одамлар космик парвози раҳбари Давид Паркер. – NASA бир йил изланди. Бу ажойиб бўлади ва Ойни ўрганиш учун бизга асосий маълумотлар эшиги очилишига ҳисса қўшади. Бу келгуси 10 йил учун ажойиб келажак”.

"Airbus" компаниясининг орбитага хизмат кўрсатиш ва тадқиқот хизмати раҳбари Олибард Юконҳофел хизмат кўрсатиш модулини етказиб беришга тайёр бўлганларнинг барчасига ҳурмат бажо келтирди.

“Интеграция асосидан "ESM-1"ни олиб ташлашни ва транспорт контейнерига кўчиришни кўриб чиқиш – сўнгги ойларда уч сменада ишлаган барча гуруҳлар учун жуда қониқарли эди, – деди у. – Улар жуда қаттиқ меҳнат қилди ва бу чиндан ҳам катта нарса, фақатгина "Airbus" учунгина эмас, балки NASA, ESA ва ҳамкорларимиз учун ҳам. Бу жуда катта оила".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Инсонларни Ойга ва Марсга олиб чиқувчи "Orion" капсуласи қурилди