"Microsoft" компанияси асосчиларидан бири Билл Гейтс Хитойдаги кўргазмада сувсиз ишлайдиган ва канализацияга уланиш эҳтиёжи бўлмаган унитаз лойиҳасини тақдим этди. Тақдим этилган ускуна ахлатни кимёвий моддалар воситасида ўғитга айлантиришни таклиф қилади.
Гейтснинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа устида йиллар давомида изланиш олиб борилган ва энди у бозорга чиқишга тайёр. "Унинг концепцияси яқин вақт ичида ишлаб чиқарувчиларга тақдим этилади", – деди Гейтс.
"Reuters" мухбири билан суҳбатда Гейтс анъанавий ҳожатхоналардан сув ишлатмайдиган унитазларга ўтишни "Microsoft"га асос солинган 1970 йиллардаги техника тараққиёти билан қиёслади. Унинг фикрича, ўз вақтида компьютерлар гигант машиналардан ихчам автоном ускуналарга айланганидек, чиқитни кимёвий утилизация қилиш усули ҳам уй хўжаликларида оммалашади.
"Bloomberg"нинг ёзишича, Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда томонидан асос солинган хайрия жамғармаси етти йил давомида инсон ахлатидан сув олиш ёки уни ўғитга айлантириш билан боғлиқ тадқиқот лойиҳалари учун 200 млн доллар инвестиция киритган. Жамғарма ҳисоб-китоблари кўра, қониқарсиз санитария ҳар йили беш ёшгача бўлган 500 минг боланинг ўлимига сабаб бўлади ва соғлиқни сақлаш соҳаси учун йилига қўшимча 233 млрд доллар сарф-харажатни талаб қилади.
Жаҳондаги санитария ҳолатини яхшилаш зарурлигини англатиш учун Билл Гейтс унитаз тақдимотига бир банкани ҳам кўтариб келди, унинг айтишича, банка ичида “ротавируснинг 200 трлн ҳужайраси, шигелл турига мансуб 20 млрд бактерия (юқумли касалликларни келтириб чиқаради) ва гижжанинг 100 минг тухуми бўлиши мумкин”.
"Forbes" журнали маълумотларига кўра, Билл Гейтснинг бойлиги 90 млрд долларга тенг. Бизнесмен жаҳоннинг энг бадавлат одамлари рўйхатида иккинчи ўринда туради. Билл ва Мелинда Гейтс фонди эса жаҳондаги энг йирик хусусий хайрия жамғармасидир. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди