
Италиянинг "Рома" клуби Бразилия "Коринтианс" ҳужумчиси Юрий Албертога қизиқиш билдирмоқда. Corriere dello Sport нашрининг хабарига кўра, Рим клуби футболчининг агентлари билан музокараларни бошлаган.
Манбаларига кўра, "Рома" ҳужум чизиғини кучайтириш ниятида. Бу қарор "Манчестер Юнайтед" клуби Жошуа Зирксени ижарага олиш таклифини рад этганидан сўнг қабул қилинган.
"Коринтианс" 24 яшар марказий ҳужумчини 20-25 миллион еврога баҳоламоқда. Рим клуби ноябр охирида футболчининг агентлари билан учрашув ўтказган.
Юрий Алберто ушбу мавсумда Бразилия чемпионатида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 2 та голли узатма берган. Шунингдек, бошқа мусобақаларда 28 ўйин ўтказиб, 8 та голга муаллифлик қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.