
Франциянинг "Ницца" футбол клубида юз берган можаролар клубга қимматга тушди. Клуб футболчилари ўз мухлислари томонидан жисмоний ҳужумга учрагани сабабли, Франция футбол лигаси интизомий комиссияси "Ницца"га қарши жазо чораларини эълон қилди.
Клубнинг Франция кубоги доирасидаги навбатдаги ўйини 20-декабр куни томошабинларсиз, бўш трибуналар қаршисида ўтказилади. Шунингдек, январ ойининг бошида, чемпионат доирасида "Ницца"нинг "Страсбург"га қарши ўйини ҳам ёпиқ стадионда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, "Ницца" охирги марта 1997-йилда Франция кубогини қўлга киритган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.