
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси бош мураббийи Микел Артета жамоанинг кучли ўйин жадвали ва кўплаб футболчиларнинг жароҳат олгани борасида ўз норозилигини билдирди. Бугунги кунда "Арсенал"нинг жароҳатланган футболчилар рўйхатида бир нечта асосий ўйинчи бор.
Ҳимоячилар Вильям Салиба, Габриэль Магальянс, Кристиан Москер ва ҳужумчилар Кай Ҳавертс ҳамда Леандро Троссар жароҳат сабаб ўйинлардан четда қолган. "Бизга қўшимча дам олиш куни беринг, айниқса Европа мусобақаларида кўп ўйин ўтказадиган жамоалар учун.
Бу мантиқий талаб. Бир пайт келиб, ўйинлар ҳаддан ташқари кўп бўлади, лекин ўйинчилар машина эмас", деди Артета ESPN нашрига.
Англия чемпионатининг 14-туридан сўнг Лондон жамоаси 33 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.