date

Рой Кин Манчестер Юнайтед таркибидан норози


Собиқ "Манчестер Юнайтед" футболчиси Рой Кин жамоанинг жорий мавсумдаги муаммоларидан бирини очиқлади. Пайшанба куни "қизил иблислар" ўз майдонида "Вест Хэм" билан 1:1 ҳисобига дуранг ўйнади, рақиб эса 83-дақиқада гол урди.

"Агар "Манчестер Юнайтед" таркибига ва трансферларга сарфланган маблағларга назар ташласак, жамоада чуқурлик етишмаслигини кўриш мумкин. Айниқса, ҳужум чизиғида бу жуда сезилади", – деди Кин ўйин якунларини шарҳлар экан.

Рубен Аморим бошчилигидаги жамоа ҳозирда Премьер-лига турнир жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда. 8-декабрь куни "МЮ" чемпионатнинг асосий аутсайдери "Вулверхэмптон"га қарши сафар ўйинини ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рой Кин Манчестер Юнайтед таркибидан норози