
Баъзи футболчилар 30 ёшдан ошгач секинлашишни бошласа-да, бошқалари ҳали ҳам юқори савияда ўз маҳоратини намоиш этишда давом этмоқда. Бу йил клуб даражасида энг кўп гол урган 30 ёшдан катта етти футболчини эътиборингизга ҳавола этамиз.
1. Гарри Кейн – 45 гол 2025-йилда "Бавария" ҳужумчиси Гарри Кейн ажойиб формада бўлиб, ҳар 89 дақиқада битта гол уришга эришди.
Унинг "Олтин тўп" учун даъвогар бўлиш эҳтимоли юқори. "Бавария" бош мураббийи Винсент Компани "Мен у билан рақиб сифатида ўйнаганман, аммо ёши ўтган сари у янада кучли бўлди", дейди.
2. Лионел Месси – 43 гол "Интер Майами"да фаолият олиб борган Месси 2025-йилда 48 ўйинда 43 гол ва 16 голли узатма билан ўзининг энг яхши мавсумларидан бирини ўтказди.
МЛС Кубоги финалида у "Ванкувер Уайткефс"га қарши ўйнайди. 3.
Бергсон – 32 гол Малайзиянинг "Жоҳор Дарул Тазим" клуби ҳужумчиси Бергсон ҳар 70 дақиқада битта гол уриб, 35 ўйинда 32 голга муаллифлик қилди. У рўйхатда энг юқори ўртача самарадорлик кўрсаткичига эга.
4. Леннарт Ти – 31 гол Сингапурнинг "Лайон-Сити" жамоаси учун 36 ўйинда 31 гол урган Леннарт Ти ўзининг ажойиб ўйинлари билан ажралиб турди.
5. Матеус Соуза – 30 гол Люксембургнинг "УНА Штрассен" клуби вакили Матеус Соуза 34 ўйинда 30 гол уриб, ҳар 91 дақиқада битта голга эришди.
6. Дарко Лемайич – 30 гол Латвиянинг "РФШ" клуби ҳужумчиси Дарко Лемайич 32 ёшида 44 ўйинда 30 гол уришга муваффақ бўлди.
Ҳар 96 дақиқада битта гол урган Лемайич рўйхатда олтинчи ўринда. 7.
Криштиану Роналду – 30 гол "Ал-Наср"да тўп сураётган Криштиану Роналду ҳам 2025-йилда 30 гол урди. Аммо унинг голлари ҳар 96 дақиқада битта гол урган Лемайичдан кам самарали бўлиб, уни еттинчи ўринга қўйди.
Мавсум охиригача тўрт ўйин қолган ва Роналду ўз ўрнини яхшилаш имкониятига эга. * Гол сони тенг бўлганда, футболчилар ўртача гол уриш вақти бўйича тартибланган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.