Фото: ЎзА
«Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва кўп тармоқли Битфурй блокчейн компанияси ўртасида Ўзбекистон давлат секторига мазкур технологияни жорий этишга қаратилган стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди, деб ёзади ЎзА.
Битфурй компанияси мамлакат давлат органлари фаолиятига блокчейн асосида иловалар яратишга мўлжалланган Эхонум очиқ бошланғич кодли фреймворк жорий этишга ёрдам беради.
«Биз ишни давлат учун истиқболли ҳисобланган масалаларни ҳал этишга йўналтирилган синов лойиҳаларини жорий этишдан бошлаймиз», — дейди «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг технологиялар бўйича инвестицион директори Б.Оқилхонов.
Битфурй компанияси томонидан Россия, Грузия, Қозоғистон ва АҚШдаги давлат лойиҳаларида фойдаланиладиган Эхонум блокчейнларини яратиш учун фреймворк ишлаб чиқилди. Мазкур ҳужжат барча узел ва блоклари олдиндан маълум бўлган хавфсиз ва ишончли блокчейнларни яратиш имконини беради.
Бунда Эхонумда яратилган блокчейн фақат ушбу тизим ишидан манфаатдор бўлган валидатор узелларини ҳисоблаш қуввати ёрдамида ишлайди. Муайян узелларда олдиндан очилган хусусий блокчейн бошланғич кодни кескин модификация қилиш имконияти ва очиқ блокчейнларга хос бошқа муаммо ҳамда носозликларни бартараф этади. У оммавий блокчейнларга қараганда анча тез ишлайди, яъни бир сонияда бир неча мингта транзакцияларга ишлов беради.
«Рақамли трансформация давлат органлари фаолияти шаффофлигининг янги даражаси, қарор қабул қилишда тезлик ва блокчейн олиш имконини берувчи имкониятларни тўлиқ ишга солишни талаб этади, — дейди Битфурй Russia компанияси бош директори Д.Уфаев. — Биз муҳим давлат жараёнлари технологияларини модернизациялаш соҳасида ‘Рақамли ишонч’ жамғармаси билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз». “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди