Фото: Harper’s Bazaar
Коронавирус пайдо бўлгунича ҳатто энг озода киши ҳам телефонини зарарсизлантириш кераклиги, смартфонлар вирус манбаи бўлиши мумкинлиги ҳаёлига ҳам келмагани аниқ.
Тадқиқотларда аниқланишича, бактерия ва вируслар телефон юзасида 3 кундан 10 кунгача яшайди, биз эса соатига 12-25 марта телефон билан алоқада бўламиз. Телефонда гаплашаётганда микроблар бурун, кўз ва қулоққа жуда яқин келади. Шу боис телефонни мунтазам равишда зарарсизлантириб туриш керак бўлади.
Harper’s Bazaar нашри қандай қилиб телефонни зарарсизлантириш кераклиги ҳақида маълумот беради.
Телефонни ҳар 1-2 соатда зарарсизлантириб туриш керак бўлади. Зарарсизлантиришни қуйидаги босқичларда амалга оширинг.
- Биринчи бўлиб телефонингизни ўчиринг.
- Телефон ғилофини ечинг ва уни ҳам телефондан алоҳида зарарсизлантиринг.
- Салфеткани совунли сув ёки махсус дезинфекцияловчи восита билан намланг.
- Қувват олгич портларига тегиб кетмасдан эҳтиёткорлик билан қурилма юзасини артинг.
- Қурилмани қуруқ салфетка билан қуруқланг.
Телефон ишлаб чиқарувчилар электрон воситаларни зарарсизлантиришда махсус воситалардан фойдаланиш кераклигини тавсия қилади. Чунки бошқа воситалар қурилмани ишдан чиқариши мумкин. Зарарсизлантириш жараёнида намлик кўпайиб кетмаслигига ишончингиз комил бўлсин. Электрон қурилмангиз сув ўтказмайдиган бўлган тақдирда ҳам ортиқча намлик унга фойда келтирмаслиги аниқ. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди