date

Apple Pay ва Google Pay Ўзбекистонда ишга туширилади

Apple Pay ва Google Pay Ўзбекистонда ишга туширилади
Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимлари Ўзбекистонда ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Бу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ бизнес вакиллари билан учрашуви давомида маълум қилинди.

Тўлов тизимларини мамлакат ҳудудида жорий этиш Google ва бошқа технологик компаниялар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Республика бўйлаб Рақамли академия ва стартап марказлари тармоғини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Учрашувда, шунингдек, уран қазиб олиш ҳамда ноёб ер металларини қайта ишлаш бўйича келгуси лойиҳалар муҳокама қилинди. Ушбу соҳаларга АҚШ технологияларини жорий этиш режалаштирилган.

Лойиҳаларни амалга ошириш ва илгари суришда DFC корпорацияси ҳамда АҚШ Эксимбанки жалб қилинади. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида энергетика, логистика ва транспорт инфратузилмаси соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

Apple Pay — Apple корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган мобил тўлов тизими ва электрон ҳамён бўлиб, у 2014 йилнинг октябрида ишга туширилган. Google Pay эса Google корпорацияси томонидан 2015 йилда фойдаланувчиларга тақдим этилган бўлиб, 2015 йил сентябрдан 2018 йил февралгача Android Pay номи остида фаолият юритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple Pay ва Google Pay Ўзбекистонда ишга туширилади