date

Қозоғистон ўқитувчилари ChatGPT'дан бепул фойдалана олади

Қозоғистон ўқитувчилари ChatGPT'дан бепул фойдалана олади
Қозоғистон Республикаси Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги мамлакат таълим тизимига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш йўлида муҳим қадам қўйди. Ҳукумат OpenAI компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ушбу ҳужжат Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган учрашув чоғида тасдиқланди.

Меморандумга кўра, Қозоғистонлик ўқитувчиларга уч йил давомида ҳар йили камида 165 мингта ChatGPT Эду лицензияси бепул тақдим этилади. Бу версия айнан таълим муассасалари учун мўлжалланган бўлиб, сунъий интеллект ёрдамида ўқув жараёнини самарали ташкил этиш ва ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини оширишни мақсад қилади.

Ташаббус таълимда инновацион ёндашувларни кенгайтириш, ўқитувчиларнинг маъмурий юкини камайтириш ва уларнинг вақтини тежашга қаратилган.

OpenAI'нинг таълим ва ҳукумат дастурлари бўйича раҳбари Kevin Mills бу борада шундай деди:
“Дунё бўйлаб ўқитувчилар сунъий интеллект ёрдамида ўқувчиларнинг ўқиш ва ривожланишига кўпроқ эътибор бера олишмоқда. Қозоғистон ҳукумати билан имзоланган келишув ўқитувчиларга ChatGPT'дан самарали фойдаланиш ва уни таълим тизимига кенг жорий этиш имконини беради.”

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Қозоғистон ўқитувчилари ChatGPT'дан бепул фойдалана олади