date

ChatGPT фойдаланувчилари ўлими учун OpenAI судга берилди

ChatGPT фойдаланувчилари ўлими учун OpenAI судга берилди

АҚШ ва Канадада бир нечта оилалар “ChatGPT” суҳбатлари орқали содир бўлган фожеалар учун OpenAI компаниясини судга берди, деб хабар берди The Wall Street Journal.

Даъвогарлар сунъий интеллект хизматидан фойдаланган фуқароларнинг руҳий ҳолати издан чиққанини, айрим ҳолларда эса ўз жонига қасд қилганини маълум қилган. Умумий ҳисобда еттита суд иши қўзғатилган.

Маълумотларга кўра, тўрт нафар шахс – улар орасида бир вояга етмаган фойдаланувчи ҳам бор – ўз жонига қасд қилган, яна уч киши эса чатбот билан узоқ мулоқотдан сўнг психик мувозанатини йўқотган.

Даъвогарлар “ChatGPT”нинг суҳбат жараёнида руҳий саломатликка хавф туғдирувчи ҳолатларни олдиндан аниқлай олмаганини танқид қилиб, OpenAI’dan хавфсизлик алгоритмларини кучайтиришни талаб қилмоқда.

Компания бу ҳолатни “жуда қайғули” деб баҳолади ва 2024 йил октябридан бошлаб ментал саломатлик билан боғлиқ ҳолатларни эрта аниқлаш учун хавфсизлик протоколлари янада кучайтирилганини маълум қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » ChatGPT фойдаланувчилари ўлими учун OpenAI судга берилди