date

Ўзбекистонга энг кўп электромобил Хитойдан импорт қилинди

Ўзбекистонга энг кўп электромобил Хитойдан импорт қилинди
Ўзбекистон 2025-йилнинг январ–сентябрь ойларида 16 та хорижий давлатдан жами 40 минг 345 дона электромобил импорт қилди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу импорт ҳажмининг умумий қиймати 473 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан мамлакатга олиб кирилган электромобиллар сони 24 минг 140 донага ёки қарийб 2,5 баробар ошган. Бу эса сўнгги йилларда Ўзбекистонда экологик тоза транспорт воситаларига бўлган талабнинг ортиб бораётганини кўрсатади.

Энг кўп электромобил етказиб берган давлатлар орасида Хитой мутлақ етакчилик қилмоқда — 2025-йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистонга 39 минг 798 дона электромобил айнан ушбу мамлакатдан олиб кирилган. Шунингдек, Гонконг (249 дона), Корея Республикаси (165 дона), Германия (43 дона) ва АҚШ (25 дона) ҳам электромобил экспорт қилган.

Мутахассисларнинг фикрича, Хитой электромобилларининг устунлиги уларнинг нисбатан арзон нархи ва технологик янгилaнишлари билан боғлиқ. Сўнгги йилларда бу сегментдаги импорт ҳажми ортиши мамлакатда “яшил” транспорт инфратузилмасининг кенгайишига ҳам туртки бермоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонга энг кўп электромобил Хитойдан импорт қилинди