
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилноза Кубаева доим ўз қадриятларига содиқ, принципиал ва ҳақиқатпараст аёл сифатида танилган. Хонанда сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда кўпайиб кетган сохта саҳифалар ҳақида фикр билдирди.
— “Instagram'да сохта Дилнозалар пайдо бўлиб, ҳатто ‘пул ишлаш’ даражасигача етиб келишди. Айримлари тадбирлар учун одамлардан олдиндан тўловлар ҳам олган,” — дейди Дилноза
Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат юз берган пайтда у вазиятга жиддий ёндашган:
— “Аввало одамларни огоҳлантиришдан бошладим. Кейин эса барчани бу сохта аккаунтларни блоклашга чақирдим. Менимча, бундай ҳолатларда биринчи қадам — огоҳлантириш. Аммо агар очиқчасига ҳурматсизлик ёки алдов бўлса, албатта, қонунга мурожаат қилиш лозим,” — деди актриса.
Дилноза Кубаеванинг бу қатъий муносабати мухлислар томонидан қўллаб-қувватланди ва ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!