Фото: Twitter
Тарих гувоҳ: инсоният мушкул вазиятга тушиб қолганда муаммога муқобил ечимлар излай бошлайди, натижада янги ихтиролар дунёга келади. Коронавирус пандемияси ҳам инновацион технологиялар учун янги даврни бошлаб берди.
Вирусли дунёда хавфсиз ва қулай яшаш учун турли воситалар ишлаб чиқилмоқда.
Ниқоблар ноқулайлик туғдирмаслиги учун восита
Фото: Twitter
Соатлаб тиббий ниқобда юриш тиббиёт ходимлари учун ноқулайликлар туғдириши, хусусан, қулоқ терисининг қийилишига сабаб бўлиши табиий. Канадалик скаут Куинн Рони бу ноқулайликнинг соддагина ечимини топди. Ниқоб тутқичларини қулоқда эмас, бошнинг орқа қисмида тутиб турувчи содда мосламани 3D принтерда ишлаб чиқди ва ўз шаҳарчасидаги шифохоналарга бепул тарқатди.
Куиннинг оиласи мослама моделини интернетга жойлаштирган, кўнгиллилар уни 3D принтерда чиқариб, тиббиёт ходимларига ёрдам бериши мумкин.
Вирусдан ҳимояловчи ниқоб
Фото: virustaticshield.com
Британиялик биохимик олимлар вирусдан ҳимоя қопламасига эга ниқоблар устида 10 йил давомида иш олиб боришган. Коронавирус пандемияси эса бу жараённи тезлаштирди.
Virustatic Shield ниқоблари бошқа ниқобларидан фарқли равишда микроб ва инфекциялардан ҳимояловчи махсус қопламага эга. У коронавирусдан ҳам ҳимоялаши айтилмоқда.
Ниқоб юз контурларига бир текисда кийилади, вирус юқиши хавфи бўлган аъзолар – оғиз, қулоқ, бурун соҳасини қамраб олади. Енгил матодан тайёрланган бўлгани учун узоқ вақт тақиб юришда ноқулайлик туғдирмайди, нафас олишга халал бермайди. Кўп маротаба фойдаланишга мўлжалланган, ювиб ишлатиш мумкин.
Қўл ёрдамисиз эшикни очиш учун мослама
Фото: Steve Brooks/DDB Ltd
Коронавирус металл юзада 3 кунгача яшай олиши ҳақидаги факт эшик тутқичларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш кераклигини кўрсатади.
Вирус юқтириш эҳтимоли юқори бўлган эшик тутқичларини қўл ёрдамисиз очиш имконини берувчи мосламаларнинг бир неча кўринишдагиси ишлаб чиқилган.
Шулардан бири лондонлик дизайнер Стив Брукс томонидан яратилган гигиеник илгаклар ҳисобланади. Гигиеник илгак енгил, чўнтакка сиғадиган ҳажмда моделлаштирилган бўлиб, осон ювиладиган материалдан тайёрланган. Илгакдан лифт тугмасини босиш учун ҳам фойдаланиш мумкин.
Фото: materialise.com
Уэльслик Вин Гриффитс ҳам эшикни қўл ёрдамисиз очишнинг содда ва антиқа усулини топди.
Тутқичга маҳкамланадиган мослама тирсак ёрдамида эшикни очиш имконини беради. Гриффитс лойиҳани интернетга жойлаб, имкони бўлганларни мосламани 3D принтердан чиқариб, керакли жойларга ўрнатишга чақирмоқда.
Юзни ҳимояловчи билакузук
Фото: gadgetsandwearables.com
Вирусдан ўзини ҳимоялаш учун қўйилаётган энг асосий талаблардан бири – юзга қўл билан тегмаслик. Аммо бу жуда мушкул – юзга тегиш автоматик тарзда амалга ошадиган, назорат қилиш қийин бўлган жараён. Сиэтллик уч нафар дўст бунга ечим топишга уринишди – эгасининг хатти-ҳаракатларини назорат қиладиган Immunotouch ақлли билакузукни ишлаб чиқишди.
Билакузук смартфонга уланади, махсус иловани ўрнатиш чоғида юз аъзолари билакузукка «таништирилади». Юзга тегиш учун қўл олиб борилганда билакузук вибрация бериб, огоҳлантиради.
Маҳсулот сотувга чиқарилган бўлиб, нархи 50 доллар атрофида.
Дастёр дронлар
Фото: itlm.ru
Ҳарбий ва тасвирга олиш мақсадларида кенг қўлланилаётган дрон кўчага чиқиш чекланган карантин даврида кундалик юмушларни бажариш учун ҳам ёрдамчи бўлиши мумкин.
Қўшимча юк кўтара оладиган ва масофадан бошқариш мумкин бўлган дрон моделларини смартфон ёки компьютерга улаган ҳолда таом, дори олиб келиш ва енгил харидларни уйдан чиқмасдан амалга ошириш учун қўлланилмоқда. Бу турли заруратлар билан кўчага чиқишнинг олдини олади.
Аммо дрондан фойдаланиш аксарият давлатларда чеклангани бу технологиянинг оммалашишига халал бериши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”