date

Хакерлар BBC журналистига пул таклиф қилди

Хакерлар BBC журналистига пул таклиф қилди

BBC'нинг киберхавфсизлик бўйича мухбири Жо Тиди жиноятчилардан ғалати таклиф олди. Улар журналистдан иш компьютерига кириш ҳуқуқини сўраб, бунинг эвазига катта пул беришга тайёрлигини айтишди.

Ўзларини “Medusa” деб таништирган гуруҳ дастлаб 15 фоиз улуш, кейин эса 25 фоизгача “совға” ваъда қилган. Уларнинг мақсади BBC маълумотларини ўғирлаб, компанияни товон тўлашга мажбурлаш бўлган.

Хакерлар журналистга код юбориб, уни компьютерида ишга туширишни сўрашган. Шунингдек, телефонига кўплаб сўровлар жўнатиб, аккаунт паролини бузишга уринишган.

BBC ахборот хавфсизлиги бўлими журналистни тизимдан узиб қўйди ва қўшимча ҳимоя чораларини кўрди. Мутахассислар бундай ҳужумлар тобора хавфли тус олаётганини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хакерлар BBC журналистига пул таклиф қилди