Xiaomi илк бор тармоқсиз қўнғироқ имкониятига эга флагманларини тақдим этди

Xiaomi илк бор тармоқсиз қўнғироқ имкониятига эга флагманларини тақдим этди

Хитойнинг Xiaomi компанияси янги авлод флагман смартфонларини – Xiaomi 15T ва 15T Pro моделлари билан намойиш қилди. Уларнинг энг катта янгилиги — Offline Communication технологияси бўлиб, бу орқали фойдаланувчилар мобил тармоқ ёки интернетдан фойдаланмасдан ҳам 1,9 км масофагача қўнғироқ қила олади.

Дизайн ва экран

  • Xiaomi 15T – 120 Гс янгиланиш частотасига эга AMOLED дисплей.

  • Xiaomi 15T Pro – 144 Гс AMOLED LIPO панел.

  • Ҳар икки модель ҳам 6,83 дюймли катта экран билан таъминланган.

Камера имкониятлари

  • 50 MP асосий камера.

  • Pro версия: 5 карра перископли зум ва 8K форматда видео ёзиш имконияти.

Техник хусусиятлар

  • Чипсетлар: MediaTek Dimensity 8400-Ultra (15T) ва Dimensity 9400+ (15T Pro).

  • Аккумулятор: 5500 mAch сиғим.

  • Қувватлаш тезлиги:

  • 15T – 67 Вт симли,

  • 15T Pro – 90 Вт симли ва 50 Вт симсиз.

  • Ҳимоя: IP68 сертификати – сув ва чанғдан ҳимояланган.

Xiaomi’нинг ушбу флагманлари нафақат юқори тезликдаги ишлаш ва профессионал камера имкониятлари билан, балки тармоқсиз ҳам алоқа ўрнатиш функцияси билан бошқа смартфонлардан ажралиб туради.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар