Фото: APCO
Баҳрайнда иншоотларда коронавирус ва бошқа микроорганизмларни йўқ қила олувчи робот синовдан ўтказилмоқда. Қурилма вирусга қисқа тўлқинли ултрабинафша нурланиш ёрдамида таъсир қилади.
Daily Mail нашрининг хабар беришича, робот микроорганизмларнинг мембранасини емириб, 30 дақиқа ичида уларнинг 90 фоизгачасини ўлдиради. Мембрана емирилиши оқибатида организмларнинг ДНКси парчаланади. Таъкидланишича, робот ишлаётган вақтда хонада одамлар бўлмаслиги лозим, чунки ундан чиқаётган нур инсон ҳужайраларига зарар етказиши мумкин.
Робот, шунингдек, 12 тилда гаплашади, тана ҳароратини ўлчайди, овозли буйруқларга жавоб беради ва юзни таниш технологиясини қўллайди.
Шарқий Англия университети профессори Пол Хантернинг таъкидлашича, ултрабинафша нур кўплаб вирусларга қарши самарали восита ҳисобланади ва кенг қўлланади. Жумладан, у ёрдамида ичимлик суви зарарсизлантирилади.
Айни вақтда робот саноат шароитларида синовдан ўтказилмоқда. Бу орада роботнинг иккита нусхаси Баҳрайн тиббий муассасаларида қўлланмоқда. Таъкидланишича, ултрабинафша нур ёрдамида сиртларни зарарсизлантириш ва вирусларни йўқ қилиш учун мўлжалланган бундай қурилмалар бунгача АҚШ, Хитой ва Данияда ишлаб чиқарилган.
Аввалроқ АҚШнинг Бостон университети олимлари махсус лампаларнинг ултрабинафша нури коронавирусни тез йўқ қила олишини аниқлашганди. Улар ўтказган тажриба квадрат сантиметр юзага 22 мегажоул миқдордаги нурланиш вирусни 25 сонияда 99,9999 фоизга йўқ қилишини кўрсатган.
Манба: Kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди