date

Бухорода ер қимирлаши кузатилди

Бухорода ер қимирлаши кузатилди

Бугун, 8 ноябрь куни эрталаб соат 09:14 да Ўзбекистон ҳудудида ер қимирлаши қайд этилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Мутахассислар маълумотига кўра, зилзиланинг эпимаркази Тошкентдан тахминан 506 километр жанубий–ғарбда, Бухоро вилоятининг Газли шаҳри яқинида жойлашган. Ер қимирлаши чуқурлиги 10 километрни ташкил этган бўлиб, унинг магнитудаси 3,2 даражада баҳоланган. Эпимарказда сезилиш кучи 3 балл бўлган.

Газли шаҳрида зилзила кучи 2 балл атрофида ҳис қилинган. Ҳодиса вақтли қайд этилиб, ҳеч қандай ҳалокат ёки зарар ҳақида маълумот келмаган.

Марказнинг хабар беришича, бундай куч даражасидаги ер қимирлаши асосан фақат кучсиз силкинишлар билан кечади ва аҳоли томонидан енгил ҳис этилади. Аммо ҳар қандай сейсмик фаолликда эҳтиёт чораларига риоя қилиш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Тожикистон ҳудудида ҳам ер силкиниши содир бўлиб, унинг тебранишлари Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ҳам сезилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бухорода ер қимирлаши кузатилди