date

Собиқ футболчи Диуф алимент тўламагани учун қамалиши мумкин

Собиқ футболчи Диуф алимент тўламагани учун қамалиши мумкин
“Ливерпуль”нинг собиқ футболчиси, сенегаллик Эл-Хаджи Диуф ўзининг собиқ турмуш ўртоғига алимент тўламагани сабабли қамоққа тушиши мумкин.

44 ёшли футболчи икки йил аввал ажрашган собиқ рафиқаси Валерия Бишопга 17 ёшли қизлари Кейла учун ҳар ой 670 фунт стерлинг миқдорида алимент тўлаш мажбуриятига эга эди.

Британиянинг “The Sun” нашри хабарига кўра, ҳозирда футболчининг умумий қарзи 14 минг фунт стерлингни ташкил қилмоқда. Валериянинг сўзларига кўра, Диуф бу қарзни тўламаётгани сабабли қамоқ жазоси хавфи остида турибди.

Собиқ футболчи суд мажлисларига қатнашишдан бош тортмоқда, навбатдаги суд жараёни жорий йилнинг 5 декабрига белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Собиқ футболчи Диуф алимент тўламагани учун қамалиши мумкин