
Англия Премьер-лигасининг 11-турида Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоаси ўз майдонида "Манчестер Юнайтед" билан беллашади. Ушбу ўйинга оид фикрлари билан "шпорлар"нинг собиқ ҳужумчиси Роман Павлюченко ўртоқлашди.
"Мен "Манчестер Юнайтед"нинг ғалабасига ишонаман. Ўйлашимча, ҳисоб 1:0 атрофида бўлади.
Биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилади. Бу ерда "МЮ" уч очкони қўлга киритади, деб ўйлайман", - дейди собиқ футболчи "Ставка ТВ"га берган интервьюсида.
"Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги учрашув бугун, 8-ноябрь куни Лондонда бўлиб ўтади. Ўйин Москва вақти билан 15:30 да бошланади.
Мазкур баҳс олдидан мезбон жамоа Англия чемпионати жадвалида олтинчи, "қизил иблислар" эса саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар