Словакиянинг Klein Vision компанияси учар автомобилда тарихдаги илк шаҳарлараро парвозни амалга оширди. AirCar деб номланган машина Словакиянинг Нитра ва Братислава шаҳарлари ўртасидаги 85 кмлик масофани 35 дақиқада учиб ўтди.
Машинани компания асосчиси Стефан Кляйн бошқарган. Машина ҳавода 170 км/соат тезликка эришган.
Компания вакилларининг таъкидлашича, учар автомобилда учиб ўтилган масофани оддий машинада босиб ўтиш учун камида 2 марта кўпроқ вақт талаб қилинган бўларди.
AirCar автомобил ва самолёт гибриди бўлиб, 160 от кучига эга BMW двигатели билан жиҳозланган ва бензинда ишлайди. Машина 2500 метр баландликкача кўтарилиб, ҳавода 190 км/соат тезликка эриша олади. Унда фавқулодда вазиятлар учун баллистик парашют кўзда тутилган.
Машина ўз ичига 200 кг умумий оғирликдаги 2 кишини сиғдира олади. Трансформернинг ҳавога кўтарилиши учун учиш-қўниш йўлаги керак бўлади.
Компанияда таъкидланишича, AirCar’ни ишлаб чиқиш учун 2 йил вақт ва 2 млн евро талаб этилган. Айни вақтда машина ҳавода 40 соатга яқин парвоз қилган. Синовлар вақтида учар машинанинг барқарорлиги оптималлаштирилган.
Ҳозирда компания машинанинг 300 от кучига эга двигателли серияолди прототипини тайёрлаш билан шуғулланмоқда. У бундай двигател билан ҳавода 300 км/соат тезликка эриша олади ва учиш узоқлиги 1000 кмни ташкил қилади.
Айни вақтда бир нечта йирик автомобилсозлик компанияси янги транспорт тури — “учар такси”ни ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда. Мисол учун, Hyundai компанияси 2030 йилгача дунёнинг йирик шаҳарларида ўз учар такси хизматини йўлга қўймоқчи. Кореяликлар бу мақсадда 5–6 йўловчига мўлжалланган учар автомобиллар яратиш устида иш олиб боришмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди