
Афсонавий "Челси" собиқ сардори Жон Терри жамоасининг "Арсенал"га қарши ўйинини (1:1) баҳолади. Учрашувнинг 38-дақиқасидаёқ "кўклар" Мойсис Кайседони йўқотди – у қизил карточка олди.
Шунга қарамай, Энсо Мареска жамоаси турнир жадвалида пешқадам бўлган рақибга ютқазмади. "Менимча, "Челси" "Арсенал"дан анча яхши ўйнади, гарчи кўп вақт 10 киши билан майдонда ҳаракат қилган бўлса ҳам.
Биринчи бўлимда фақат битта жамоа ғалаба сари интилаётган эди. Бу лондон дербиси – футболчиларимиздан айнан шундай ўйинни кутиб турамиз.
Қаттиқ курашлар, ҳатто бироз тажовузкорлик ҳам бор эди. Афсуски, ҳакам 15 дақиқа ичида учта сариқ карточка кўрсатди ва ўйин ритмини бузди.
Кайседонинг майдондан четлатилишига келадиган бўлсак, бу ерда саволлар йўқ. Умуман олганда, ғалаба хоҳиши фақат бизда бор эди", – деди Терри "Arsenal News Channel"га берган интервьюсида.
3 декабр куни "Челси" сафарда "Лидс"га қарши баҳс олиб боради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.