
Мадриднинг "Реал" клуби "Кристал Пелас" ярим ҳимоячиси Адам Уортон учун курашмоқчи. "Қироллик клуби" бош мураббийи Хаби Алонсо инглиз футболчисини ўзининг асосий трансфер мақсади сифатида белгилаган.
Бу ҳақда Transfer News Live нашри журналист Латиго Серранога таяниб хабар бермоқда. Испаниялик мутахассис клубни 21 ёшли футболчини январ ойида трансфер қилишга уриниб кўришга ундамоқда.
Адам Уортонга "Ливерпул", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Transfermarkt портали экспертлари футболчининг нархини 60 миллион евро деб баҳолашган.
Уортоннинг "Кристал Пелас" билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ўртасигача амал қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.