
Испания чемпионатининг навбатдаги турида Мадриднинг "Реал" клуби яна ғалаба қозона олмади. Бу натижа жамоани турнир жадвалида биринчи ўриндан четлатди ва ҳозирда "Барселона"дан орқада қолди.
Бу сафар "Реал"га яна бир каталан клуби – "Жирона" қаршилик кўрсатди. Мазкур дуранг "Реал" учун чемпионат доирасида кетма-кет учинчи бўлди.
Бундай ҳолат Мадрид клуби учун сўнгги бор 2019 йилда, Зинедин Зидан бош мураббий бўлган пайтда юз берган эди. "Реал" келаси турда "Атлетик Бильбао"га қарши ўйинни ўтказади.
Ушбу учрашув 3-декабрь, чоршанба куни бўлиб ўтади. Ҳозирда "Реал" "Барселона"дан бир очкога орқада бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.