
АҚШнинг Флорида штатидаги Кеннеди космик марказида NASA Orion кемасини SLS (Space Launch System) супероғир ракетаси билан бирлаштирди.Artemis II деб номланган миссия 2026-йилнинг феврал-апрель ойларида астронавтларни Ой орбитасига олиб чиқишни мақсад қилган.
Orion кемаси астронавтлар яшаши учун мўлжалланган модул ҳисобланади. Унда навигация, электроника, радиациядан ва иссиқликдан ҳимоя тизимлари мавжуд. Миссия таркибида АҚШдан Рид Уайзман, Виктор Гловер, Кристина Кох ва Канададан Жереми Хансен иштирок этади.
Бу парвоз 1972-йилдаги Apollo 17’дан кейин Ойга биринчи одамлар билан амалга ошириладиган тарихий миссиядир. 10 кун давомида астронавтлар Ой орбитасида айланади ва кемадаги технологиялар синовдан ўтказилади. Ойга қўниш эса 2027-йилдаги навбатдаги учишда режалаштирилган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.