
Франция чемпионатининг турнир жадвалида кутилмаганда етакчи ўзгарди. "ПСЖ"нинг "Монако"га ютқазганидан сўнг, "Ланс" "Анже"ни меҳмон бўлиб 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, жадвалнинг биринчи поғонасига кўтарилди.
Қайд этиш жоизки, "Ланс" охирги марта Франция чемпионати етакчиси бўлганига 21 йил бўлди. Бу ҳолат сўнгги бор 2004/2005-йилги мавсумда кузатилган эди, бироқ ўшанда бу учинчи турда, яъни мавсум бошида содир бўлган эди.
Шунингдек, "Ланс" фақат бир марта чемпионлик унвонини қўлга киритган, бу 1998-йилда содир бўлган. Кейинги турда Франция чемпионатининг янги етакчиси яна сафарда ўйнайди, бу сафар "Нант"га қарши баҳс олиб боради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.