date

Коне: "Алоқа бор эди!"


Италия А Сериясининг 13-турида "Рома" жамоаси ўз майдонида "Наполи"га мағлуб бўлди. Ўйиндаги ягона голни Давид Нерес урди.

Ушбу голга олиб келган ҳужум "Рома" футболчиси Ману Коне ва "Наполи" ҳимоячиси Амир Раҳмони ўртасидаги эҳтимолий қўполлик билан бошланди. Журналистлар франциялик футболчи Конега ушбу вазият ҳақида фикрини сўрашди.

"Менимча, алоқага йўл қўйилди, у мени уриб ўтди. Аммо ҳакам бошқа қарорга келди.

Ўйлайманки, у VAR орқали вазиятни кўриб чиқиши керак эди", - дея Коненинг сўзларини келтиради calcionapoli1926.it нашри. Энди "Рома" 14-турда Сардинияда "Кальяри" жамоасига қарши тўп суради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Коне: "Алоқа бор эди!"