date

Наполи Римни мағлуб этди ва етакчиликка чиқди


Италия А сериясининг 13-тур марказий учрашувида "Рома" ва "Наполи" жамоалари тўқнаш келди. Кузнинг сўнгги оқшомидаги бу баҳсда "Наполи" ҳужумда самаралироқ ўйнади ва биринчи бўлим якунланишига 10 дақиқа қолганида ҳисобни очди.

Антонио Конте шогирдлари тезкор қарши ҳужум уюштиришди ва Расмас Хойлунн Давид Нересни дарвозабон билан юзма-юз чиқарди. Нерес зарбасидан кейин меҳмонлар олдинга ўтиб олишди.

Иккинчи бўлимда "Рома" тўпга кўпроқ эгалик қилди, аммо ҳужумларни муваффақиятли якунлаш имконияти бўлмади. Жамоанинг ҳужум чизиғи суст кўринди, бу эса бош мураббий Гасперини томонидан бир нечта ўзгаришларга сабаб бўлди.

Иккинчи бўлимнинг ўрталарига яқин майдонга Пауло Дибала туширилди. "Наполи" мудофаада ишончли ўйнади ва "Рома"нинг ҳужумларини муваффақиятсизлантиришда давом этди.

Римликлар ҳатто "Наполи"нинг жарима майдонига яқинлашишда ҳам қийинчиликка дуч келишди. Фақатгина ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "Рома" бир имконият яратди, бироқ Томмазо Балданзи томонидан 15 метрлик масофадан берилган зарбани Ваня Милинкович-Савич қайтарди.

Шундай қилиб, "Наполи" Рим жамоасини минимал фарқ билан мағлуб этди ва 28 очкого эга бўлиб, турнир жадвалида "Милан" билан бир хил натижага эришди. Қўшимча кўрсаткичлар бўйича "россонери" етакчиликни сақлаб қолди.

Кучли учликни "Интер" (27 очко) якунлади, тўртинчи ўринда эса "Рома" (27 очко) жойлашган. Турнир жадвалидаги интрига юқори даражада.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наполи Римни мағлуб этди ва етакчиликка чиқди