Кундалик ҳаётимиз, иш ва ўқиш билан боғлиқ вазифаларни енгиллаштиришга ҳисса қўшадиган техникалар узоқ вақт хизмат қилиши учун қандай хатоларга йўл қўймаслик ҳақида маълумотга эга бўлган яхши.
Қизиб кетишига бефарқ бўлиш
Фото: AdMe
Юқори ҳарорат батареяни ишдан чиқиши ва қурилмадаги айрим ички элементларни кенгайишига олиб келиши мумкин. Шу сабаб ҳам яхшиси жазирамада ноутбукни машина ичида қолдирмаган яхши. Агар бошқа иложи бўлмаса, компьютернинг тўлиқ ўчганига ишонч ҳосил қилинг.
Қўлларни яхшилаб ювмаслик
Фото: AdMe
Аксарият ҳолларда компьютер ва ноутбукдан фойдаланганда қўллар тоза бўлиши ҳақида қайғуриш ёдимиздан чиқади. Қўллар етарлича тоза бўлмаса, кир ва ёғлар бир неча йил давомида корпусда йиғилиб, вақти келганда ўзини намоён қилмай қолмайди. Айниқса, сенсор билан ишлаганда улар узоқ вақт хизмат қилиши учун қўллар тоза ва қуруқ бўлишига эътибор қаратиш керак.
Ноутбукни нотўғри ёпиш
Фото: AdMe
Ноутбукни эҳтиёткорлик билан очиб-ёпишнинг ўзи кифоя эмас. Уни усти ва ўртасини ушлаб туриб ёпиш керак.
Юмшоқ жойга қўйиб ишлаш
Фото: AdMe
Тўшак ёки ёстиқ устига қўйиб ишланганда вентиляцияси ёпилиб қолиб, иссиқлик чиқиб кетмаслиги мумкин. Қизиб кетиши эса ички компонентларнинг ишдан чиқишига олиб келади. Агар ётоқда ишлашга мажбур бўлиб қолсангиз, ҳаво ҳаво айланишига ҳеч нима халал бермаётганига ишончингиз комил бўлсин. Махсус таглик қўйинг ёки тиззангизга қўйиб ишланг.
Ғилоф кийдирмаслик
Фото: AdMe
Компьютерларда одам териси сингари тирналиш ёки қирилишлардан кейин тикланиш хусусияти бўлмайди. Шу сабаб ҳам ноутбукларга худди телефон сингари ғилоф кийдириш керак. Унинг сифатлиси техникангизни чанг ва майда зарарлардан ҳимоя қилади.
Қуёш нурларидан ҳимоя қилмаслик
Фото: AdMe
Нафақат телефон, балки компьютерларни ҳам қуёш нурлари остида қолдирмаслик керак. Телефонлар асосан иссиқ ҳароратга таъсирчан бўлган икки хил материал — металл ва шишадан ясалади. Қуёш сенсорли экранни қиздириши, шундан кейин гаджет одатдагидан фарқли ишлаши мумкин.
Нотўғри жойда қувватлаш
Фото: AdMe
Қизиб кетишининг олдини олиш учун телефонни айниқса, иссиқ кунларда ёстиқ устига қўйиб қувватламаслик керак. Мобил қурилма қувватлагичга уланганда одатдагидан кўпроқ иссиқлик ажралади. Ёстиқ устида туриши эса иссиқликни тарқалишига қаршилик қилади. Оқибатда ичидаги сезувчан деталлар ҳаддан ортиқ қизиб, нотўғри ишлаш кузатилиши мумкин.
Қуввати буткул тугагунича ишлатиш
Фото: AdMe
Кўпчилик телефонни кечаси билан қувватлагичга қўйиб қўйишни яхши ғоя эмас деб ўйлайди. Аслида эса ундай эмас. Аккумулятор учун қувватни тўлиқ йўқотилиши оғирлик қилади ва доимий равишда телефон қувватини ҳатто дисплей ёқилишига ҳам етказмай юрилса, батареянинг хизмат қилиш муддат сезиларли даражада камаяди. Шу сабаб ҳам аккумулятор учун телефоннинг кечаси билан қувватланиши буткул қувватсиз қолишидан кўра яхшироқ саналади.
Парвоз режимидан фойдаланмаслик
Фото: AdMe
Ушбу режимдан аксарият ҳолларда самолётда эканлигимизда фойдаланамиз. Аммо ундан мобил алоқа ушламайдиган ва Wi-Fi йўқ жойларда фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқ саналади. Гап шундаки, телефон нима бўлса ҳам алоқа қидиришга энергия сарфлайдиган қилиб тузилган. Шуни инобатга олган ҳолда парвоз режимидан фойдаланиш тавсия қилинади.
Тинимсиз ишлатиш
Фото: AdMe
Ноутбук ишлатилмаётганда ўчириб қўйиш кераклиги ҳеч кимга сир эмас. Аммо ойлар давомида тинимсиз ишлатилгани сабаб телефонлар кўпроқ зўриқади. Шу сабаб ҳам телефонни ҳафта давомида бир неча дақиқага ўчириб туришни унутмаслик керак. Шунда гаджетингиз кўпроқ хизмат қилиши мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди