Покистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди. Покистон Мудофаа вазирлиги маълумотича, афғон жангарилари чегарадаги позицияларга ҳужум қилган. Натижада 23 нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлди, 29 киши яраланди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 11 октябрь куни содир бўлган. Афғон томонида “Толибон” ҳаракатига алоқадор гуруҳлар иштирок этган. Покистон армияси жавоб зарбаси берган ва бир неча соат давом этган тўқнашувда афғон томони 200 дан ортиқ йўқотишга учраган.
Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, Покистон кучлари ҳужумни қайтариб, 21 та пост устидан вақтинчалик назорат ўрнатган. Ҳозирда чегара ҳудудида хавфсизлик кучайтирилган ва вазият кескинлигича қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар