Фото: «Новий очаг»
Гипертония маълум сабабларга кўра «овозсиз қотил» деб аталади: у кўпинча симптомларсиз кечади, аммо юрак-қон томир касалликлари ва инсульт учун катта хавф ҳисобланади. Бугунги кунда юқори қон босими ҳар учинчи одамда учраши мумкин, деб ёзади «Новий очаг».
Босим қандай ўлчанади ва қачон юқори ҳисобланади?
Қон босими симобли миллиметрлар билан ўлчанади ва одатда юқори ва пастки иккита рақам билан белгиланади:
- систолик босим. Юқори рақам юрак қонни ҳайдаганда қанча босим ҳосил қилишини кўрсатади.
- диастолик босим. Пастки рақам юрак тинч ҳолатда бўлганда, томирлардаги босимни кўрсатади.
Қон босими рақамлари юракнинг қанчалик яхши ишлаётганини ва қон томирларининг қон оқимига қанчалик қаршилик кўрсатишини англатади. 120/80 мм Ҳг рақамлари меъёр ҳисобланади. Бундан юқориси хавфли саналади. Аммо турмуш тарзини ўзгартириш орқали қон босимини камайтириш мумкин.
Жисмоний фаолиятни ошириш ва кўпроқ машқ қилиш
2013 йилда олимлар қизиқарли тадқиқот ўтказди. Унда фаол бўлмаган кекса одамлар иштирок этди ва уларнинг аэробик машғулотлар билан шуғулланганлари қон босимини 4-5 миллиметрга камайтирди. Бу натижани кўплаб дориларнинг таъсири билан солиштириш мумкин. Аэробик машқлар юрак уриш тезлигини оширади, бу юракни аста-секин машқ қилдиради ва томирларга босимни камайтиради. Тавсия этилган миқдор ҳафтада 3-4 марта 40 дақиқани ташкил этади.
Ортиқча вазнни камайтириш
Агар ортиқча вазнга эга бўлсангиз, ҳатто 2-5 килограммни йўқотиш ҳам қон босимини пасайтириши мумкин. Қўшимчасига соғлиқ учун бошқа хавфлар ҳам камаяди.
Шакар ва углеводларни камайтириш
Кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатадики, шакар ва тозаланган углеводларни чеклаш нафақат вазн йўқотишга ёрдам беради, балки қон босимини ҳам пасайтиради. Олимлар кам углеводли рацион туфайли босим 4-6 миллиметрга камайганини аниқлади.
Кўпроқ калий ва камроқ натрий истеъмол қилиш
Калийга бой, аммо натрийсиз парҳез қон босимини пасайтиришга ёрдам беради. Калий икки баробар тузнинг организмга таъсирини қоплайди ва қон томирларида зўриқишни камайтиради. Аммо эҳтиёт бўлиш лозим, кўп миқдорда калий буйрак касаллиги бўлган одамлар учун хавфли бўлиши мумкин.
Қайта ишланган маҳсулотни камроқ истеъмол қилиш
Организмга туз кўпроқ қайта ишланган маҳсулот ва тайёр овқатлардан келади. Шунинг учун қайта ишланган озиқ-овқат истеъмолини камайтириш тавсия этилади. Бу орқали организмга туз, шакар ва бошқа зарарли моддаларни кириб келишининг олдини олиш мумкин.
Чекишни ташлаш
Чекишни ташлаш нафақат гипертония учун фойдали, балки бутун организмнинг ҳолатини яхшилайди. Чекишнинг узоқ муддатли таъсири ҳам хавфлидир — тамаки таркибида мавжуд бўлган моддалар қон томирлари деворларига шикаст етказиш орқали қон босимини ошириши, яллиғланиш, томирларнинг торайиши ва қон қотиб қолишини келтириб чиқариши мумкин.
Стрессни камайтириш
Ишда стресс, уйдаги ташвишлар интернетдаги қўрқинчли янгиликларни ўқиш кучли асабийликка олиб келади. Стресс бўлган жойда эса юрак-қон томир тизимига зарар етади. Стресс билан курашишнинг турли усуллари мавжуд, шунинг учун мос келадиган нарсани топиш керак. Эҳтимол, бу чуқур нафас олиш, юриш, ўқиш ёки комедияларни томоша қилиш бўлиши мумкин.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳар куни мусиқа тинглаш юқори қон босими кўрсаткичларини пасайтиради ва мунтазам саунадан фойдаланиш юрак-қон томир касалликларидан ўлимни камайтиради.
Медитация ёки йога билан шуғулланиш
Медитация стрессни камайтиришдаги самарадорлиги фан томонидан тасдиқланган. Ушбу усулларни жисмоний машқлар билан бирлаштирган йога ҳам юқори қон босимини пасайтириш учун жуда яхши. Олимлар ёгани мунтазам равишда бажариш қон босимини туширишини исботлади. Нафас назорати ва медитация қўшилиши билан фойдали натижалар деярли икки баравар кўпайди.
Қора шоколад истеъмол қилиш
Қора шоколад ҳақиқатан ҳам қон босимини пасайтиради. Фақатгина унда 60 дан 70 фоизгача какао бўлиши керак ва тавсия этилган миқдор кунига 1-2 донани ташкил этади. Қора шоколад қон томирларини кенгайтириш ва бўшаштиришга ёрдам беради.
Доривор гиёҳларни синаб кўриш
Гипертонияни назорат қилишда ўсимлик препаратлари жуда самарали бўлиши мумкин. Аммо эҳтиёт бўлиш ва улардан фойдаланишни шифокор билан муҳокама қилишни унутмаслик лозим, шунда қабул қилинаётган бошқа дорилар билан муаммо юзага келмайди.
Тўғри ухлаш
Қон босими одатда уйқу пайтида пасаяди ва агар етарлича ухланмаса, қон томирлари дам олиш учун вақт топа олмайди. Шунинг учун уйқусизликка учраган одамлар кўпинча гипертонияга эга. Кўп ухлаш ҳам жуда кам уйқу каби ёмон, шунинг учун 7 дан 9 соатгача ухлаш керак. Олимлар кунига 5 соатдан камроқ мунтазам уйқу келажакда артериал гипертония ривожланиш хавфини жуда жиддий равишда оширишини аниқлади.
Саримсоқ истеъмол қилиш
Саримсоқ қон босимини пасайтириш учун жуда яхши маҳсулот. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, саримсоқни севувчилар систолик қон босими 12 мм га, диастолик қон босими эса 6 миллиметрга паст бўлган. Албатта, бу ҳеч қандай дори-дармонсиз ажойиб натижа.
Рационингизга кўпроқ соғлом оқсил қўшиш
Узоқ муддатли тадқиқот шуни кўрсатдики, кўпроқ оқсил истеъмол қиладиган одамларда гипертония хавфи паст бўлади. Кунига тахминан 100 грамм оқсил истеъмол қилганларда хавф 40 фоизга, клетчаткани рационга қўшганларда эса 60 фоизга кам бўлган. Бироқ юқори оқсилли парҳез ҳамма учун мос эмас. Буйрак касаллиги мавжуд инсонлар аввал шифокор билан ўзгаришларни муҳокама қилиши зарур.
Спиртли ичимликлар ичмаслик
Спиртли ичимликлар, ҳатто гипертония бўлмаганларда ҳам қон босимини ошириши мумкин. Ҳар 10 грамм спиртли ичимлик босимни 1 ммга оширади.
Кофеинни камайтириш лозим
Кофеин қон босимини оширади, аммо бу таъсир вақтинчалик ва ҳамма ҳам бир хил таъсирга эга эмас. Баъзи одамлар кофеинга бошқаларга қараганда кўпроқ сезгир. Уларга қаҳва, аччиқ чой ва бошқа кофеинли ичимликлар истеъмолини камайтириш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди