07:00 / 19.11.2022
1 481

Нима учун кўз хиралашади? Мутахассис батафсил жавоб берди

Нима учун кўз хиралашади? Мутахассис батафсил жавоб берди
Дунёда кўз хиралашишига олиб келувчи омилларнинг аниқ сабаби ҳали ҳам номалум. Бироқ, сўнгги тадқиқотларда нима учун тобора кўпроқ одамлар кўзойнак ёки контакт линзалардан фойдаланиши маълум бўлмоқда.

Узоқни яхши кўра олмаслик “Миопия” дейилади. Ушбу касаллик ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бутун дунё бўйлаб фаол равишда тарқалди. Айниқса, кескин ўсиш ўтган асрнинг охирида бошланган.

Нима учун кўриш қобилияти хиралашади?
Илм-фанда миопия нима учун ўсиб бораётганига аниқ жавоб йўқ. Асосий тахминларни умумлаштириб, иккита асосий сабабни номлаш мумкин - генетика ва турмуш тарзи.

Кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатадики, касаллик ривожланиши генетик хусусиятлар билан кўпроқ боғлиқ. Болалар кўпинча миопияни ота-оналаридан мерос қилиб олишади.

Олимлар ҳатто бу билан боғлиқ бўлган геномнинг ўзига хос ҳудудларини аниқлашди. Шу билан бирга, касалликнинг тарқалишини фақат генетика билан изоҳлаш қийин.

Миопиянинг асосий сабаби кўз ҳажмининг катталашиши ҳисобланади. У олдин-орқа йўналишда зарур бўлганидан кўра тезроқ ўсади. Бир марта тўр пардага тушган тасвир аста-секин ундан узоқлашади, тасвир чапланади.

Офтальмолог Павел Карамишевнинг айтишича, кўзнинг ўсиши генетик хусусиятдир. Бу шох парда, линза, юз бош суягининг шаклланиш усули билан боғлиқ. Шартлар ва турмуш тарзи, шубҳасиз, жараённи тезлаштирадиган муҳим хавф омилидир. Турмуш тарзи ҳужайраларнинг тезлашиши ва тўқималарнинг ўсиши учун шароит яратади.

Ўзоқни кўра олмаслик фақат гаджетларга боғлиқ эмас
Миопиянинг "эпидемияси" кўпинча гаджетлар даврининг бошланиши билан боғлиқ. Тахминларга кўра, экранга қанчалик кўп қаралса, кўз зўриқади ва кўриш ёмонлашади.

Аммо касалликнинг тарқалиши смартфонлар ва шахсий компьютерлар давридан анча олдин бошланган ва кўпчилик олимлар кўз саломатлиги бевосита экран вақтига боғлиқ эмаслигига ишонишади.

Мутахассисларнинг фикрича, асосий омиллардан бири қуёш нури етишмаслиги. Бола ташқарида - табиий ёруғликда қанча узоқ бўлса, кўриш қобилияти шунчалик юқори бўлади.

Табиий ёруғлик ёки инсоляция касаллик хавфини камайтиради ва аллақачон миопияси бўлган болаларга ижобий таъсир кўрсатади. Ҳавонинг қуёшли ёки булутли бўлишининг фарқи йўқ. Бунда ҳар куни, камида бир соат юриш яхшироқ.

Миопияни буткул даволаб бўлмайди
Жанубдаги мамлакатларда маҳаллий аҳоли гаджетларга қарам бўлса-даузоқни кўра олмаслик даражаси унчалик юқори эмас. Чунки уларда йилига қуёшли кунлар кўп бўлади.

Аммо инсон доимо пиёда юрса ва умуман гаджетларни истисно қилса ҳам, генетик омилларнинг таъсирини "ўлдириш" мумкин эмас.
Агар оила аъзоларидан бири узоқни кўрмайдиган бўлса, болада бу касаллик эҳтимоли 50 фоизни ташкил қилади.

Миопияни даволаб бўлмайди, лекин уни секинлаштириш ва шу билан тез ривожланиш билан юзага келадиган асоратлар хавфини камайтириш мумкин.

Очиқ ҳавода ўтказиладиган вақтни кўпайтиришдан ташқари, тўғри линзалар ва кўзойнаклар узоқни кўра олмасликни тўхтатишга ёрдам беради.

Шифокорлар бундай касалликка чалинган инсонларга витаминларга бой овқатларни истемол қилиш, компьютерда ишлаганда ҳар ярим соатда танаффус қилиш, кўзлар учун кундалик машқларни бажариш, ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш ва офтальмолог тавсияларига амал қилишни маслаҳат беришмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Нима учун кўз хиралашади? Мутахассис батафсил жавоб берди