21:15 / 28.11.2023
251

Нега шамоллаш даво чораларига қарамай, узоқ давом этмоқда?

Нега шамоллаш даво чораларига қарамай, узоқ давом этмоқда?

Айни кунларда, ким билан суҳбатлашманг, ўзи ёки фарзандлари, бирор яқини гриппни бошидан ўтказаётгани, даво чораларини кўрса ҳам, йўтал, иситма ва ҳолсизлик узоқ давом этаётганини айтмоқда.

Олий тоифали шифокор, лор оториноларинголог Саид Ҳудойбергановнинг “Дарё” мухбирига берган интервьюсида айтишича, аксар беморлар яқинлари ёки дорихона сотувчисининг тавсиясига кўра ўз билганича даволанаётгани касалликнинг узоқ давом этишига сабаб бўлмоқда. Натижада вақт бесамар кетиб, касаллик кучайишига олиб келмоқда.

Ҳақиқатан ҳам, бир ойдирки, гўдаклар, ўсмирлар ва ёши катта инсонларда юқори нафас йўлларида ўткир яллиғланиш касаллиги билан жуда кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Бу вирусли ва бактериал касаллик бўлиб, кечиши бўйича сурункали ёки ўткир бўлиши мумкин.

Келаётган бемораларнинг 90 фоизини юқори нафас йўлларининг вирусли касаллиги: грипп ва грипп типидаги вирусли яллиғланишни ташкил этмоқда. Асосан, юқори тана ҳарорати билан шикоят қилиб келишмоқда. Бу юқори тана ҳароратининг тўсатдан кўтарилиб кетиши билан кечмоқда. Бундан ташқари, ҳолсизлик, бурун битиши белгилари кузатилмоқда”, — деди шифокр.

Мутахассиснинг таъкидлашича, бундай ҳолларда жуда қимматли бўлган вақтни ўтказиб юбормасдан, тезда шифокорга мурожаат қилиш керак.

Қўшнимиз, уйимизга энг яқин бўлган дорихонадаги сотувчининг маслаҳатлари билан эмас, томоқ ёки бурун ювиш муолажалари билан чекланиб қолмаслик лозим. Аксинча, шу соҳанинг эгаси бўлган мутахассисга бориш керак.

Лаборатория текширувларидан ўтган ҳолда, касаллик вирусли яллиғланишми, бактериал касалликми ёки аллергиями — аниқлаб олиш керак. Бу беморни қай йўсинда тўғри даволашга кучли далил бўлади.

Нима учун урғу беряпманки, бирорта вирусли касалликда қилиниши мумкин бўлмаган, ножоя ҳолатларга олиб келиши мумкин бўлган дори воситалари бор. Жумладан, бирорта вирусли касалликда антибактериал дори воситалари ёки горманал дори воситаларини қўллаш мумкин эмас.

Кўп ва самарасиз бериладиган вена ичига томчи дориларини ҳам қўллаш тавсия этилмайди. Бу нафақат касалликнинг бошқа кўринишларини пайдо қилади, бакли касалликнинг оғир кечишига олиб келиши мумкин”, — деди Саид Ҳудойберганов.

Шифокорнинг қўшимча қилишича, вақтида ва тўғри даво чораларини кўрмаслик юқори нафас йўлларидаги ҳиқилдоқ шиллиқ қавати, овоз бойламлари, нафас йўлларидаги магистрал бронхларнинг ўткир яллиғланиши, овоз бойламларининг шишиши ва нафас етишмовчилигига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, бурун атрофидаги ёндош бўшлиқларнинг ўткир бактериал асоратигача бўлган оғир ҳолат кузатилиши эҳтимоли бор.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Нега шамоллаш даво чораларига қарамай, узоқ давом этмоқда?