Таомдан кейин кўнгил айниши жуда ёқимсиз ҳолат. Беҳузур бўлишга асосан овқат ҳазм бўлмаслиги, вируслар, ёқимсиз ҳидлар ёки стресс сабаб бўлади. Қуйида кўнгил айниши ҳақида батафсил билиб оламиз.
Кўнгил айниш сабаблари
Кўпинча кўнгил айниши ва қайт қилиш тананинг интоксикация – заҳарланишга қарши организмнинг ҳимоя реакциясидир. Бундан ташқари, кўнгил айнишини келтириб чиқарадиган бир нечта омиллар мавжуд, жумладан:
- денгиз касаллиги – асосан транспортда ҳаракатланганда ёки чайқалганда юзага келади, айниқса овқатдан кейин ўзини кучлироқ намоён қилади;
- токсикоз— аксарият ҳомиладор аёлларда учрайдиган табиий ҳолат. Бунда ҳомиладор ҳолатини енгиллаштиришни кечиктирмаслик муҳим;
- дори воситаларининг ножўя таъсири;
- қаттиқ стресс ҳолати;
- аппендицит — кўнгил айнишидан ташқари, ўнг томондан қориннинг пастки қисмида ўткир оғриқлар кузатилади;
- ошқозон ости бези касалликлари;
- гастрит;
- овқатдан заҳарланиш. Бош айланиши, иситма, умумий заифлик билан бирга кечади;
- ортиқча овқатланиш;
- ошқозон яраси;
- ўт пуфаги касалликлари. Қўшимча аломатлар: оғизда аччиқ таъм бўлиши;
- грипп ва ЎРВИ;
- овқатланиш тартибининг бузилиши: анорексия, булимия.
Шундай қилиб, овқатдан кейин кўнгил айниш ҳисси тананинг вақтинчалик ҳолатини ҳам, жиддий касалликларни ҳам кўрсатиши мумкин.
Кўнгил айниганда нималар қилиш керак?
Фото: гдекартинка
Кўнгил беҳузур бўлган пайт горизонтал ҳолатда бўлиш, оз-оздан минерал сув ичиш, таомланмаслик тавсия этилади.
Агар кўнгил айниши стресс туфайли қўзғалган бўлса, унда бемор ўтириб, дам олишга ҳаракат қилиши керак, кўзни юмиб ва камида 2-3 дақиқа бурундан чуқур нафас олиш, диққатни нафас олишга қаратиши керак.
Кўнгил айнишдан ташқари, бош айланиши кузатилса, унда ўтириш ёки ётиш керак. Айниқса, кескин ҳаракатланмаслик лозим.
Бемор хонасига тоза ҳаво киришини таъминлаш ҳам муҳим: деразани очиш, вентиляторни ёқиш орқали хонани шамоллатиш даркор.
Агар ҳар сафар овқатдан кейин кўнгил айниши кузатилса ва бу бир неча кун давом этса, касалликни аниқлаш ва даволанишни бошлаш учун албатта шифокорга мурожаат қилиш лозим. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”