Инсульт — мия қон айланишининг ўткир бузилиши бўлиб, у ўчоқли ёки умумий неврологик белгиларнинг пайдо бўлиши билан тавсифланади. Касалликнинг қандай кечиши мия тўқималарининг қанчалик жиддий шикастлангани ҳамда реабилитация жараёни қандай ўтганига боғлиқ.
Фото: Medscape
Инсультни бошидан ўтказган деярли ҳар бир бемор соғлиғига масъулият билан ёндашиш ва профессионал шифокорлар томонидан тиббий муолажаларни ўтказиш орқали умрини узайтириши ва одатий ҳаёт тарзига қайтиши мумкин.
Инсультни бошдан кечирган инсонлар қанча умр кўради?
Бунга аниқ бир жавоб бериш мушкул, чунки ҳар бир инсон организми касалликни индивидуал тарзда ўтказади. Бироқ инсультдан кейинги биринчи ҳафталар энг хавфли муддат саналади. Айнан шу даврда касаллик қайталаниши ва ўлимга олиб келиши ҳолатлари кўп учрайди. Касалликдан сўнг инсон қанчалик тез соғайиши қуйидаги омилларга боғлиқ:
Бемор ёши
Ёш инсонларнинг организми кексаларга қараганда кучлироқ ва касалликка бардошлидир. Бемор қанчалик ёш бўлса, шунчалик тез тузалади.
Инсульт асоратлари
Миянинг қайси қисми зарарланса, у иштирок этувчи неврологик функция ҳам ишдан чиқади. Инсультни бошдан кечирган баъзи инсонлар ҳаракат координацияси ва нутқда қийинчиликка дуч келади, бошқалар эса танасининг ярми ёки барчаси буткул ишламай қолиб, тўшакка михланиб қолади. Доимий тўшакда бўлиш эса ётоқ яраси, қон қуюқлашиши ва тромблар ҳосил бўлишига олиб келади. Бундай инсонларда оддий шамоллаш ўпкага ўтиб, жиддий пневмонияга айланиб кетиши мумкин. Бундай ҳолатлар, афсуски, беморнинг умрининг янада қисқаришига олиб келади.
Кун тартибини тўғри ташкиллаштириш
Реабилитация жараёнида беморларнинг жисмоний ҳаракат қилиши қийинлашади. Шунинг учун йиқилиш ва турли травмалар олиш эҳтимолини камайтириш учун бемор ётоғи ва яшайдиган жойи хавфсизлигини таъминлаш лозим.
Соғлом овқатланиш
Бемор таомномасига оқилона ёндашув, зарарли овқат ва одатлардан воз кечиш реабилитация жараёни тезроқ ўтишига ёрдам беради.
Шифокор маслаҳатларига тўлиқ риоя қилиш
Дориларни ўз вақтида ва тартиб билан қабул қилиш, шифокор кўрсатмаларига риоя қилиш инсульт қайталаниш хавфини камайтиришга олиб келади. Чунки иккинчи бор инсультни бошдан кечирган беморлар тузалиши нисбатан мураккаб кечади.
Кучли ирода
Инсультга чалинган инсонлардан кучли ирода ва тартибга амал қилиш талаб этилади. Шундагина соғлиқни тиклаш ва умрни имкон қадар узайтиришга эришилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди