date

Флик: Педри «Челси» билан ўйинга тайёрми?


Барселона бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ярим ҳимоячи Педрининг соғлиғи ҳақида изоҳ берди. Футболчининг мушак жароҳати октябрь охирида аниқланган эди.

Аввалроқ Педри Чемпионлар Лигаси доирасида «Челси» билан ўйинга қадар тикланиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Фликдан 22 ёшли футболчи Англияга қарши ўйинда майдонга туша оладими, деб сўрашди.

"Аниқ бир нарса дея олмайман. Ҳар бир босқични аста-секинлик билан ўтамиз ва унга ортиқча босим ўтказмаслик керак, акс ҳолда натижалар ёмонлашиши мумкин.

Тикланиш жараёни яхши кетмоқда ва у тез орада сафга қайтади. «Челси» билан ўйинда ёки кейинги учрашувда майдонга тушадими, аниқ эмас, аммо ҳаммаси режа асосида бормоқда", — деди Флик матбуот анжуманида.

Шанба, 22-ноябр куни «Барселона» Испания чемпионатида «Атлетик» билан тўқнаш келади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик: Педри «Челси» билан ўйинга тайёрми?