Фото: Eatwell.com
Шакар дунёдаги энг зарарли маҳсулотлар сирасига кириши барчага маълум. Табиий асалнинг фойдаси ҳам сероб эканлигини биламиз. Демак, шакар ўрнига фақат асал истеъмол қилиш турфа касалликларга чек қўйиши мумкиндир? Мантиқан бу тўғри эшитилса-да, барчаси биз ўйлагандек оддий эмас.
Асал ҳам, шакар ҳам икки турдаги моносахаридлардан: алфа-глюкоза ва бетта-фруктозадан ташкил топган бир хил миқдордаги углеводларга бой. Улар организмда тезда парчаланади. Иккиси ҳам қондаги қанд даражасини оширади. Демак, ҳар қандай турдаги шакарни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш семириш, юқори қон босими, юрак ва қон-томир касалликлари ҳамда когнитив бузилишларни келтириб чиқаради.
Табиий асал ширин таъм берувчи органик жиҳатдан тоза маҳсулот саналади. Асаларилар томонидан ишлаб чиқарилган ушбу ноёб маҳсулот бошқа турдаги шакарларга нисбатан кўпроқ фойдали хусусиятларга эга. Шунга қарамай, ЖССТ ҳам, АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) ҳам кундалик истеъмолдаги шакар миқдори умумий овқатнинг 10 фоиздан кўп бўлмаслигини тавсия этади. Чунки асалнинг ҳам бир қанча зарарлари мавжуд.
Фото: “Новий очаг”
Барча нарсада меъёрга эътибор бериш қоидаси асалга ҳам тегишлидир. Ҳаддан ортиқ истеъмол қилинган асал қуйидаги оқибатларга сабаб бўлиши мумкин:
Асал қондаги глюкоза миқдорини оширади
Тавсия этилган суткалик дозадан ортиқча истеъмол қилинган асал қанд даражасининг кўпайишига олиб келади. Ушбу маҳсулот диабетга чалинганлар учун жуда хавфлидир.
Оз миқдорда асал қон босимини пасайтиради
Кичик дозада асал қон босимини туширади, шунинг учун гипотоник инсонлар эҳтиёт бўлиши лозим. Асални ҳаддан ташқари кўп ейиш эса, аксинча, қон босимини оширади ва юрак фаолиятига зарар етказади.
Ортиқча асал ошқозон касалликларига олиб келиши мумкин
Қабзиятдан азият чекадиганларга асал тавсия этилмайди. Бундан ташқари, ортиқча асал қорин дам бўлиши, диарея ва кўнгил айниш кабиларни келтириб чиқариши мумкин.
Асал вазн ортишига олиб келади
Озиш ҳаракатида парҳез тутаётган шахслар истеъмол қиладиган асал миқдорини назорат қилиш керак. Асал юқори калорияли маҳсулот бўлиб, ундаги шакар ва углеводлар семиртиради.
Фото: Легион медиа
Асал тишлар учун зарарли
Асалнинг тишларга келтирадиган зарари шакарникидан кам эмас. USDA ташкилоти маълумотларига кўра, асалнинг 82 фоизи шакардан иборат ва гигиенага риоя этилмаган тақдирда кариес хавфи ошади.
Агар ширинликларсиз ҳаётингизни тасаввур эта олмасангиз ҳамда глюкоза ва фруктозали маҳсулотлардан воз кечишни талаб қиладиган касалликларга чалинмаган бўлсангиз, асални танлаганингиз яхшироқ. Табиий асални кунига 50 миллилитргача истеъмол қилиш мумкин. Асалга аллергияси бор беморлар эса шифокорга мурожаат қилишлари тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”