12:37 / 30.07.2024
95

Моддалар алмашинувини тезлаштирувчи фойдали тонгги одатлар

Моддалар алмашинувини тезлаштирувчи фойдали тонгги одатлар
Метаболизмни тезлаштириб, ҳар куни 200-500 калория йўқотишни истасангиз, ҳар тонгда ушбу тавсияларни амалда синаб кўринг, натижада бир ҳафта ичида сезиларли ўзгаришларнинг гувоҳи бўласиз.

Очиқ ҳавода бадантарбия

Фото: Shutterstock
Тонгда тоза ҳавода машқ қилиш нафақат энергияни оширади ва уйғотади, балки метаболизмни ишга тушириш учун энг яхши восита ҳисобланади. Айнан эрталабки машқлар моддалар алмашинувини тезлаштиради ва кун давомида танадаги ёғларни энергияга айлантиради. Айниқса, тоза ҳавода ва қуёш нури остида бадантарбия қилиш яхши натижа беради.

Жисмоний ҳаракатлар миқдорини ошириш

Фото: “Рутубе.ru”
Кун давомида организм одатдагидан 200 калория кўпроқ энергиядан халос бўлиши учун эрталабки машқларга 2,5 дақиқа интенсив жисмоний фаолликни қўшинг. Масалан, 3 дақиқа юқори тезликда қисқа масофага югуриш, ўтириб-туриш, арқонда сакраш каби машқлар метаболизм ишини рағбатлантиради.

Тўғри нонушта

Фото: iStock
Уйқудан тургандан кейин 40 дақиқа ичида кечиктирмасдан нонушта қилиш лозим. Нонушта тўйимли ва оқсилга бой бўлиши муҳим. Масалан, сули ёрмаси, творог, сабзавотлар ва мевалар кунни бошлаш учун идеал маҳсулотдир. Шунингдек, тонгда энергия берадиган бир финжон қаҳва ичиш зарар қилмайди.

Кучли жисмоний фаолият

Фото: “Новый очаг”
Ҳафтада атиги 10 дақиқа давомида кучли жисмоний машқларни бажариш метаболизм соат механизми каби ишлаши учун етарлидир. Мушаклар ишлаши орқали кўпроқ калория сарфланади, бу эса метаболизмнинг янада фаоллашишига олиб келади.

Кўпроқ мевалар истеъмол қилиш

Антиоксидантларга бой бўлган мева ва резаворлар кўплаб фойдали хусусиятларга эга. Улар ҳатто бузилган моддалар алмашинуви жараёнини нормаллаштиришга ёрдам беради.

Кўпчилик 30 ёшдан кейин ортиқча вазн тўплай бошлайди. Илмий маълумотларга кўра, 20 ёшдан 60 ёшгача бўлган вақтда метаболизм барча соғлом аёл ва эркакларда деярли ўзгармайди. Фақат 60 ёшдан кейингина у йилига атиги 1 фоизга камайиб боради.

Аслида метаболизм ёмонлашишига вақт ўтгани сайин инсонлар камҳаракат бўлиши ва пассив кун тартибига ўтиб қолиши сабабчидир. Демак, метаболизм секинлашишига инсон ёши эмас, балки гормонал ўзгаришлар, турли касалликлар, витамин ва минераллар етишмаслиги, ўта озиб кетиш кабилар туртки бўлади.

Секинлашган метаболизмни унинг аввалги даражасига қайтариш учун, биринчи навбатда, соғлом турмуш тарзига риоя этиш: тўғри овқатланиш, уйқуга тўйиш ва спорт билан шуғулланиш лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Моддалар алмашинувини тезлаштирувчи фойдали тонгги одатлар