19:48 / 05.08.2024
103

Олимлар колбаса истеъмоли ва деменция касаллиги ўртасида боғлиқликни аниқлади

Олимлар колбаса истеъмоли ва деменция касаллиги ўртасида боғлиқликни аниқлади
АҚШнинг Гарвард университети олимлари колбаса маҳсулотларини истеъмол қилиш деменция — ақли заифлик касаллиги хавфини ортишига сабаб бўлишини исботлади. Университети мутахассислари 43 йил давомида 130 минг нафар ҳамшира ва тиббиёт ходимларининг овқатланиш тартибини ўрганишди. Шу вақт ичида тадқиқотда қатнашган 11 мингта кишида деменция ривожланди, бу барча иштирокчиларнинг 8 фоиздан ортиғини ташкил этади.

Фото: iStock
Тадқиқот натижаларига кўра, ҳафтада икки марта колбаса, сосиска, салями каби қайта ишланган қизил гўшт истеъмол қилганларда деменция касаллигининг ривожланиш хавфи 14 фоизга юқори бўлади. Чунки бу каби қайта ишланган маҳсулотларнинг таркибида катта миқдорда шакар, туз ва ёғлар мавжуд. Газланган ширин сув ва фастфуд таомлари ҳам ақлий заифликни келтириб чиқарадиган маҳсулотлар сафига киритилди.

New York Times журналисти Дана Смитнинг маълумот беришича, сўнгги йилларда колбаса маҳсулотлари ва деменция билан боғлиқликни исботловчи камида бешта тадқиқот натижалари нашр этилган:

Колбаса маҳсулотларни барча инсонларда деменция ривожланишига сабаб бўлмайди, дейди тадқиқот муаллифлари. Чунки бу касаллик фақат айрим шахсларда учрайди. Тадқиқотнинг асосий муаммоси шундаки, олимлар нима учун фақат иштирокчиларнинг бир қисмида когнитив қобилиятлари бузилганини ҳамда колбаса маҳсулотлари мияга қандай тарзда зарар етказишини тушунтириб бера олмайди.

Шунга қарамай, колбасанинг бош мияга зарарлари ҳақида бир нечта назариялар мавжуд. Масалан, қайта ишланган озиқ-овқатлар семириш, қанд касаллиги ва юқори қон босимига олиб келади, буларнинг барчаси қон томирларининг умумий аҳволини ёмонлаштиради ва натижада когнитив бузилишлар вужудга келади. Кейинги назарияга кўра, ҳаддан ортиқ зарарли овқатлар истеъмол қиладиган одамлар мева ва сабзавотларни чеклашга одатланган бўлади.

Бундай шахсларнинг бош мияси етарли миқдорда витаминлар қабул қилмагани туфайли яллиғланиш вужудга келади ва оксидловчи стресс жараёни камаяди. Бу эса миянинг эрта қаришига сабаб бўлади. Шунингдек, ширин, ёғли ва қовурилган таомлар бевосита мия ҳужайраларига зарар етказади. Улар бош мияда тўпланиб, яллиғланишни келтириб чиқарадиган бирикмалар ҳосил қилади
”, дейилади мақолада.

Олимлар деменциянинг олдини олиш учун бир порция колбасани ёнғоқ, тофу ёки сабзавотларга алмаштиришни тавсия қиладилар, зеро тўғри овқатланиш деменция ривожланиш хавфини 23 фоизга камайтиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар колбаса истеъмоли ва деменция касаллиги ўртасида боғлиқликни аниқлади