Нафас қисиши: Унинг қандай сабаблари бор?

2 дақиқа ўқиш698
Нафас қисиши: Унинг қандай сабаблари бор?
Нафас олиш — ҳаётни таъминловчи муҳим жараён. Аммо баъзан инсонларда нафас қисиши билан боғлиқ турли муаммолар юзага келади. Хўш, бунинг сабаби нима?

Ушбу саволга Миллий тиббиёт маркази врач, пулмонологи Нигора Мўминова жавоб берди.
Нафас қисиши: Унинг қандай сабаблари бор?
Нафас қисишини келтириб чиқарувчи бир қанча сабаблар бор, — дейди мутахассис. — Улар физиологик ва патологик бўлиши мумкин. Физиологик нафас қисиши жисмоний ҳаракат туфайли келиб чиқиб, организмнинг кислород эҳтиёжи ошиши натижасида пайдо бўлади.

Бу ҳолат 10-20 дақиқадан сўнг ўтиб кетса, саломатлик учун зарари йўқ. Аммо бирор жисмоний ҳаракатдан кейин узоқ вақт нафас қисиши давом этса, бу бирор касаллик аломати ҳисобланади. Нафас қисилиши объектив бўлиши ҳам мумкин. Киши доимо бу муаммодан азият чекса, унга кўникиб, бора-бора сезмай қолади. Бунда бемор гаплашганда ва юрганда ёки ҳаракатланганда оғир нафас олади. Агар бу ҳолат турли касалликлар туфайли юзага келса, патологик нафас қисиши, дейилади.

Хусусан, нафас олиш, асаб, юрак-қон томир тизими ва бошқа аъзолар хасталикларида учрайди. Марказий нафас қисиши нафаснинг идора қилиниши бузилганда ёки бош миядаги нафас марказида муаммо кузатилганда рўй беради. Бу ҳолат тинчлантирувчи дорилар ёки наркотик моддалар билан заҳарланиш, бош мия жароҳатлари, бош мияга қон қуюлишида содир бўлади.

Шунингдек, нафас қисиши ўпка қафаси шикастланганда, нафас олиш тизими аъзолари зарарланганда (сурункали обструктив ўпка ва ўпканинг интерстисиал хасталиклари, бронхиал астма, пневмония, ўпка туберкулёзи, плевра варақлари касалликлари ва бошқаларда) кузатилади.

Нафас аъзолари хасталиклари туфайли келиб чиқадиган бундай ҳолат инспиратор ва экспиратор турларга бўлинади. Дастлабки ҳолатда бронхлардаги шиллиқ, балғам ёки ўпкадаги ўсма сабабли нафас олиш қийинлашади. Экспиратор турда эса бронхлар мускулатураси спазми туфайли нафас чиқариш қийинлашади.

Бўғилиб қолишгача олиб келадиган нафас қисиши бронхиал астма ва юрак астмасида содир бўлади. Ўпка тўқимасидаги катта ҳажмли зарарланишларда бўладиган бу ҳолат эса озгина жисмоний ҳаракат қилганда ҳам кучаяди.

Бемордаги нафас қисишига нима сабаб эканини аниқлаш учун бир қанча текширувлар амалга оширилади. Оғир ҳолатларда бронхоскопия ўтказилади. Бир дақиқада 16-20 марта нафас олиб-чиқариш соғлом одам учун меъёр ҳисобланади.

Беморнинг иситмаси кўтарилганда ёки киши қаттиқ асабийлашганда дақиқасига 25 мартадан кўп нафас олиши мумкин.

Нафас қисиши билан кечадиган касалликларнинг олдини олишда организмни чиниқтириш, жисмоний машқлар ва нафас гимнастикаси билан шуғулланиш, нафас йўлларининг юқумли ва аллергик хасталикларини ўз вақтида даволаш, тамаки чекмаслик ва ортиқча вазндан сақланиш тавсия этилади.

[ригҳт][б]Миллий тиббиёт маркази

Матбуот хизмати: Зулайҳо Мусурмонова[/б][/ригҳт]
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?