date

Қишда бош кийимсиз юриш саломатликка қандай хавф солади?

Қишда бош кийимсиз юриш саломатликка қандай хавф солади?

Қиш ойларида бош кийимсиз юриш бош оғриғи ва қулоқ инфекцияларига олиб келиши мумкин.

Бу ҳақда Москва вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлиги Красногорск госпиталининг офталмологи Иван Зарубин маълум қилди.

Мутахассиснинг фикрига кўра, бош кийимсиз юриш бош ва бўйиндаги қон томирларининг спазмига сабаб бўлиши мумкин. Бу эса сезгир шахсларда бош оғриғи, бош айланиши ва қон босимининг кўтарилиши каби ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.

Шунингдек, қулоқни етарли даражада ҳимоя қилмаслик ва гипотермия ташқи отит ёки отитнинг турли шаклларини ривожлантириш хавфини оширади, деди Зарубин.

Шифокор таъкидлаганидек, совуқ ҳаво ўз-ўзидан шамоллашни келтириб чиқармаса-да, у иммунитетни пасайтириб, вируслар учун қулай муҳит яратади. Шу боис, қишда бошни иссиқ тутиш саломатлик учун муҳим ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Саломатлик » Қишда бош кийимсиз юриш саломатликка қандай хавф солади?

Кўп ўқилганлар Саломатлик янгиликлари