Ўзбекистонда гепатит “С”га қарши дори ишлаб чиқариладими?

Саломатлик1 дақиқа ўқиш351
Ўзбекистонда гепатит “С”га қарши дори ишлаб чиқариладими?

Ўзбекистонда гепатит “С” вирусига қарши дори воситасини маҳаллий ишлаб чиқариш масаласи кун тартибига чиқди. Бу ташаббус Мисрнинг йирик компанияларидан бири томонидан илгари сурилгани айтилди. Мутасаддиларга лойиҳани бошлаш бўйича топшириқлар берилди.

Шу йўналишдаги ҳамкорлик фақат фармацевтика билан чекланмаяпти. Жорий йилда Миср тажрибаси асосида Китоб туманида 5 гектарда “супер-супер элита” картошка уруғлиги етиштирилиб, 100 тонна ҳосил олингани маълум қилинди. Музокаралар натижасида мисрлик инвесторлар бу ишни 1 минг гектаргача кенгайтиришга тайёр экани қайд этилди.

Яна бир таклиф Тупроққалъа билан боғлиқ: Миср компанияларидан бири 2 минг гектар чўл майдонини фойдаланишга киритиш ва пивот суғориш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таклиф қилган. Бу эса нафақат ҳосилдорлик, балки техника ишлаб чиқариш орқали саноатга ҳам туртки бўлиши мумкин.

Умуман олганда, учрашувларда Африка қитъасини янги экспорт йўналиши сифатида фаолроқ очиш зарурлиги таъкидланди. Африка 50 дан ортиқ давлатни қамраб олади ва иқтисодиёти 3 триллион долларга тенг экани эслатилди. Ташқи ишлар, Инвестиция, саноат ва савдо вазирликлари ҳамда Миср ва Қатардаги элчиларга тегишли “йўл харитаси”ни тайёрлаш ва тасдиқлаш топширилди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?