Одатда бу патология ривожланган болалар туғруқ санасигача ҳам яшай олишмайди.
Чақалоқнинг онаси Наоми Финдли қизалоқда “юрак эктопияси” борлиги ва унинг юрак мушаги кўкрак қафасидан ташқарида бўлиши ҳақида ҳомиладорлик пайтидаёқ эшитган. Шифокорлар унинг яшаб кетишига умид йўқ эканлигини айтгандилар.
Шифокорлар Наомига ҳомилани олдириб ташлашни маслаҳат беришди. Аммо Наоми қизалоқдан воз кечмади. “Уни дунёга келтирганимдан кейин йиғлаганида, турмуш ўртоғим билан ўзим ҳам унга қўшилишиб йиғладик. Биз унинг яшаб кетишига ишонган эдик” дейди Наоми.
Хабарда айтилишича, чақалоқ дунёга келгач, уни инфекциялардан ҳимоялаш учун дарҳол пластик пакетга ўраб қўйишган ва лестерлик шифокорлар томонидан қаттиқ назорат қилиб турилган. Қизалоқ 3 ҳафталик бўлгач, 3 та операцияни бошдан ўтказди.
Натижада эса юрак ўз ўрнига қайтарилди ва чақалоқ ҳаёти сақлаб қолинди.
Бу ҳақида шифокор Фрэнсис Булок шундай дейди:
“Юраги ташқарига чиқиб туғиладиган чақалоқлар миллиондан биттага тўғри келади. Одатда бундай болалар она қорнидалигидаёқ вафот этишади ва бу менинг тажрибамдаги биринчи яшаб кетиш ҳолати!” “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»