
Роб Эдвардс расман "Вулверхэмптон" клубининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. 42 ёшли мутахассиснинг тайинланиши ҳақида "бўрилар" матбуот хизмати хабар берди.
Эдвардснинг охирги ишлаган клуби "Мидлсбро" эди. У бундан аввал уч йил давомида "Лутон Таун" жамоасини бошқарган ва жамоани Англия Премьер-лигасига олиб чиққан.
Шунингдек, 2016 ҳамда 2018-2019 йилларда Эдвардс "Вулверхэмптон" тизимида ишлаган. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда "бўрилар" Англия Премьер-лигасининг асосий аутсайдери ҳисобланади.
Жамоа жорий мавсумда бирорта ҳам ғалаба қозона олмаган, ҳисобида икки очко, еттита урилган гол ва 25 та ўтказиб юборилган гол бор. 17-ўриндан саккиз очко орқада қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.