date

Саида Мирзиёева АҚШнинг Юта штати бизнес делегацияси билан учрашди

Саида Мирзиёева АҚШнинг Юта штати бизнес делегацияси билан учрашди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 12 ноябрь куни АҚШ Юта штатининг Дэвид Беднар бошчилигидаги бизнес делегацияси билан учрашди. Унда Ўзбекистон – АҚШ муносабатлари ривожида янги босқич бошлангани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этиш тўғрисидаги қарори ишбилармонлик ва гуманитар алоқаларни кенгайтиришда муҳим қадам бўлиши таъкидланди.

«Энди президент фармони билан Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилиб, уни мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасида маслаҳатчи-элчи лавозими жорий этилмоқда. Шунингдек, ушбу фармон асосида Ўзбекистон резидентлари Ўзбекистон банкларидаги ҳисобварақларидан маблағларни АҚШда корхоналар ташкил этиш, уларнинг капиталида иштирок этиш ёки филиалларини маблағ билан тўлдириш учун эркин ўтказиши мумкин бўлади», деб ёзди Саида Мирзиёева.

Таъкидланишича, бу тадбиркорларнинг ташқи иқтисодий фаоллигини ривожлантириш, АҚШ билан инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг очиқ, замонавий иқтисодиёт сифатидаги янги имижини шакллантириш йўлидаги муҳим қадамдир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Саида Мирзиёева АҚШнинг Юта штати бизнес делегацияси билан учрашди