14:45 / 24.02.2018
7 273

Барча касалликлар учун дори: афсонавий «юлдузча» тарихи

Барча касалликлар учун дори: афсонавий «юлдузча» тарихи
МДҲда ушбу афсонавий малҳамни эслолмайдиган бирор киши бўлмаса керак. У қаердан келиб чиққан? Уни ким кашф этган? Нима учун у деярли барча касалликда ёрдам беради? Келинг, биргаликда ўрганайлик.

Тарихи

Аслида малҳам Ветнам заводларида ишлаб чиқарилган ва «Ветнам юлдузи» деб номланган. «Danapha Pharmaceutical JSC» фармацевтик компанияси олимлари ушбу дорининг муаллифларидир. «Cao Sao vàng» номи америкалик фармацевтлар томонидан «Олтин юлдуз малҳами» деб таржима қилинди ва собиқ Совет иттифоқи бозорларига шу ном билан тарқатилди. Одамлар дастлаб ундан фойдаланишмади: йўриқномаси негадир ветнам тилида ёзилган эди. Дастлабки чиққан пайтда унга эвкалипт мойи қўшилмаган эди. Мазкур мой қўшилгандан кейин дори ҳақиқий мўъжизага айланди.

Таркиби

Асл малҳамнинг таркиби фақат ветнам тиббиётида бир неча юз йил давомида ишлатилган моддаларни ўз ичига олади. Бу ҳақиқатан ҳам бутун дунёда фармакологлар томонидан фойдали дея эътироф этилган жуда кам сонли дорилардан биридир. У фақат доривор ўсимликларнинг эфир мойларидан иборат бўлиб, таркибига кимёвий моддалар қўшилмаган. Ишлаб чиқарувчи йўриқномада дорининг таркибини санаб ўтади: унда турли ўсимликлардан олинган моддалар билан хуштаъм қилинган қалампирмунчоқ, эвкалипт ва ялпиз мойлари мавжуд.

Дизайн

Олтин юлдуз тасвири туширилган кичкина қизил идишча шу қадар машҳур бўлиб кетганки, уни бир қарашда таниб олиш мумкин. Бу худди кока-колани бир кўрганда таниб олишдек гап.

Турлари

МДҲ ҳудудида ҳозиргача унинг тўрт хили сотилади. Улар гел, крем, суюқ малҳам ва ингаляция қалами. Улар фақат ишлатишдаги қулайлиги билан фарқланади, таркиби эса бир хил. Энг кўп «умр кўргани», шубҳасиз, малҳамдир.

Қўллаш соҳалари
Малҳам шамоллаш, тумов ва шу каби касалликларда ишлатилади. «Олтин юлдуз» пашша чақишида энг зўр ёрдамчи ҳисобланади.

Қўллаш усуллари
Малҳамни фақат сиртдан суркаш керак. Шиллиқ қаватга жуда оз миқдорда тушса ҳам ёқимсиз ҳолатга олиб келиши мумкин. Бош оғриғидан халос бўлиш учун малҳам чаккага суркалади. Шамоллашда уни елка, кўкрак ва қоринга суртиш лозим.

Ножўя таъсирлари
Ҳатто шундай табиий дори ҳам ёқимсиз таъсирларга эга бўлиши мумкин. Чунки у турли хил доривор ўсимликлардан таркиб топган. Уни яна таркибидаги моддаларга нисбатан таъсирчанлиги юқори бўлган ва шилинган, тилинган терига суркаш мумкин эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Барча касалликлар учун дори: афсонавий «юлдузча» тарихи