Ҳар бир инсон ўз организмини турли мева ва сабзавотларнинг шарбатлари ёрдамида тозалаб туриши керак. Лекин қандай шарбатни кўпроқ истеъмол қилиш ҳақида фикрлар турлича.
Жаҳонга машҳур «Marie Claire» журнали мутахасислари ўтказган тадқиқотларга кўра, турли-туман маҳсулотлар орасида тарвуз энг фойдали эканлиги аниқланди. Тадқиқотчилар тарвузнинг қуйидаги жиҳатларини алоҳида таъкидлаб ўтдилар:
1. Агар тарвуз кундалик рационга киритилса, вазнни самаралироқ назорат қилиш ва тери остидаги ёғларни камайтириш мумкин. Тарвуз организмдан холестеринни чиқариб ташлайди. Демак, юрак касалликларнинг олдини олишда ҳам ёрдам беради.
2. Мева шарбатларини кўп миқдорда истеъмол қилиш аллергияни қўзғатиши мумкин. Узоқ вақт амал қилинадиган шарбатли парҳез ошқозон билан боғлиқ муаммоларни, ҳатто диабетни келтириб чиқариши мумкин. Лекин тарвуз, умуман, аллергияни қўзғатмайди, уни чекланмаган миқдорда истеъмол қилиш мумкин.
3. Магний моддаси антидепрессант ҳисобланади, у тарвузда кўп миқдорда мавжуд. Асабларни тинчлантириб, уйқуни йўлга қўйиш ва диққат-эътиборни жамлаш учун керакли гормонларни ишлаб чиқади.
4. Тарвуз фолий кислотасига бой бўлиб, у ҳужайраларнинг бўлиниш жараёнида бевосита қатнашади ва оқсилларнинг ишлаб чиқарилишини тартибга солади. Шу боис тарвуз мушак массаси ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
5. Тарвуз таркибидаги L-цитруллин аминокислотаси мушаклардаги зўриқишни бартараф этишда ёрдам беради. Кучли жисмоний ҳаракат пайтидаги оғриқ мушакларда сут кислотасининг тўпланиши туфайли пайдо бўлади. L-цитруллин уни ораганизмдан тезроқ чиқиб кетишига кўмаклашади ва оғриқни енгиллаштиради ҳамда киши учун зарур бўлган кучни тиклаш учун зарур бўлган вақтни камайтиради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди