Эпигаллокатехин галлати (ЭГКГ) кўк чой (Camellia sinensis) барглари таркибидаги асосий полифеноллардан бири ҳисобланади. Қандли диабет, Паркинсон, Алцгеймер, инсулт ва семириш касалликларини ўрганиш давомида ижобий кўрсаткичларга эга бўлганлиги сабабли сўнгги пайтларда тадқиқотчилар орасида ушбу моддага қизиқиш ортиб бораётганини кузатиш мумкин. Яқинда хитойлик олимлар жамоаси ЭГКГнинг яна бир янги хусусиятини аниқлашди. Унга кўра ушбу полифенол ҳужайра ичидаги кичик интерферловчи РНКларнинг ҳаракатини рағбатлантирар экан. Бу ҳақида халқаро «ACS Central Science» илмий журнали хабар бермоқда.
Кичик интерферловчи РНК молекулалари (ки-РНК) ҳужайра ичи вирусларга қарши курашиш механизмининг асосий қисми ҳисобланади. ки-РНК турли касалликларни даволаш вақтида касаллик қўзғовчи генларнинг фаолиятини назорат қилишда катта потенциалга эга.
Олимларнинг кузатишлари бўйича ки-РНК ўз функциясини ҳужайра ичида бажариш вақтида бир жойдан иккинчи жойга кўчиши жуда секинлик билан рўй берар экан. Бунга ҳужайра ичидаги мембраналарнинг турлича зарядга эгалиги, шу билан бирга айрим ферментларнинг ки-РНК ҳаракатига тўсқинлик қилиши сабаб бўлади.
Ушбу муаммони бартараф этиш учун кўплаб олимлар узоқ йиллардан бери тадқиқотлар ўтказиб келади. Айрим тадқиқотчилар ки-РНК юзасини махсус полимерлар билан ўраб уларнинг ҳаракатини тезлаштиришга уриниб кўрган, лекин натижа кўнгилдагидек чиқмаган. Кичик полимерлар ки-РНКнинг ҳаракатини етарлича таъминлай олмаган бўлса, катта полимер молекулалари ўзининг токсик хусусияти туфайли ҳужайранинг бошқа функцияларига салбий таъсир кўрсатган.
Профессор Йиюн Ченг бошчилик қилган хитойлик олимлар жамоаси ҳужайрадаги ки-РНК молекуласининг ҳаракатини осонлаштириш учун ЭГКГ полифенолидан фойдаланиб кўриш мумкин ёки мумкин эмаслиги юзасидан тадқиқот олиб борди.
Тадқиқотчилар дастлаб ЭГКГ ва ки-РНКни бирлаштириб кичик ҳажмдаги нанозаррани ҳосил қилишган. Ушбу нанозарра юзаси табиий ҳолатда манфий зарядга эга бўлган. Тадқиқотчилар нанозарра юзасини кичик мусбат зарядли полимерлар билан қоплаб, унинг сунъий муҳитда ўстирилаётган ҳужайра ичидаги миграциясини кузатишган. Тажрибада ЭГКГ билан бириккан ки-РНК ҳужайра мембранасидан қийинчиликсиз ўтиб борган ва касаллик қўзғовчи генлар экспрессиясини тўхтата олган. Жараён механизмини қуйидаги расмда кўриш мумкин.
Шундан сўнг профессор Ченг ушбу нанозаррани ичагида яллиғланишга сабаб бўлувчи фермент генига эга сичқон организмида синаб кўрган. Натижа худди тажрибадагидек ижобий чиққан. Ичаги зарарланиб вазн йўқотган сичқон ЭГКГ ва ки-РНКдан ҳосил қилинган нанозарра ёрдамида тезда ўз вазнини қайта тиклаган.
Олимларнинг таъкидлашларича, ушбу тадқиқот натижалари ёрдамида юқорида келтирилган касалликларни даволаш мумкин бўлади.
Манба: Turon24.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди