
OneID — Ягона идентификация тизимида фойдаланувчиларга ўз шахсий маълумотларини назорат қилиш имконини берувчи янги функциялар жорий этилди. Энди ҳар бир фойдаланувчи маълумотлари қайси ташкилотлар томонидан ва қандай мақсадда ишлатилаётганини кўра олади.
Янги имконият орқали давлат идоралари базаларидаги маълумотларни текшириш, хатоликлар бўлса уларни тузатиш жараёнини кузатиш мумкин. Бу маълумотларнинг аниқлигини таъминлашга хизмат қилади.
Шунингдек, фойдаланувчилар қайси ташкилотларга ўз маълумотларидан фойдаланишга рухсат берганини кўриб, истаса бу рухсатларни бекор қилиши ёки чеклаши мумкин. Тижорат ташкилотларининг маълумот олиш ҳуқуқига эга бўлган рўйхати ҳам очиқ тарзда тақдим этилади.
Тизимда исталган пайтда тижорат ташкилотларига маълумот узатилишини тўлиқ блоклаш имконияти ҳам мавжуд. Бу ўз навбатида шахсий маълумотлар хавфсизлиги ва шаффофлигини кучайтиради.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.